БЕШИК КЕРТИ, бешик кетди, қулоқ тишлаш — болаларни бешикдалигидаёқ унаштириб қўйиш одати. Ўтмишда бирбирига яқин оилаларнинг бирида ўғил, иккинчисида қиз туғилса, улар вояга етганларида бирга турмуш қуришлари белгилаб қўйиларди. Отаоналар келишиб, қизнинг бошини боғлаб қўйиш учун бешик дастасига пичоқ б-н кертиб—белги қилиб қўйганлар. Бешик керти уруғқабилачилик даврининг қолдиғи. Қўшни, уруғ, қабилалар ўзаро дўстликни мустаҳкамлашда Бешик кертидан фойдаланганлар. Бешик керти қилингаи фарзандлар вояга етганларида турмуш қуришлари шарт бўлган.