БЕШАРИҚ

БЕШАРИҚ — Фарғона вилоятидаги шаҳар (1983 й. дан). Бешариқ тумани маркази (1958 й. гача Бешариқ қишлоғи, 1983 й. гача шаҳарча). Фарғона водийсининг ғарбида. Фарғона ш. дан 130 км, яқин т. й. станцияси—Рапқондан 2 км. Катта Фарғона канали яқинида. Аҳолиси 20 мингдан зиёд (2000). Шаҳарда момиқфкаси (1906 й. дан), пахта тозалаш з-ди, ҳунармандчилик к-ти, туман ташкилотлари, «Ўзқишлоқхўжаликтехника» туман бўлими, трактор таъмирлаш устахонаси бор. Б. орқали Тошкент—Қўқон автомобиль йули ўтади. Бешариқда 5 умумий таълим мактаби, 4 оммавий кутубхона, 2 клуб, маданият уйи, 3 касалхона, поликлиника мавжуд (2000).