БЕШ БОШ

«БЕШ БОШ» — 20-а. бошларида Туркистоннинг пахта тозалаш ва пахта мойи и. ч. саноатида ҳукмронлик қилган акциядорлар жамияти. 1914 й. да ташкил этилган. «Беш бош»да 5 пахта фирмаси— «Вл. Алексеев», «Бр. Шлоссберг», «Московское торговопромўшленное товариҳество», «Перс», «Большая Ярославская мануфактура» бирлашган. Унга Туркистоннинг турли вилоятларида жойлашган пахта тозалайдиган 39 та ва пахта мойи ишлаб чиқарадиган 5 та з-д қараган. «Беш бош» Россиядаги «Сало. мас» синдикатининг аъзоси бўлган, ўз фаолиятида Россия империясидаги йирик банклардан бири—РусОсиё банкига таянган. «Беш бош» Туркистонда мустамлакачилик зулми таянчи бўлиб келган. «Беш бош» 1918 й. мартойида национализация қилинган.