БЕХЕР (Becher) Иоганнес Роберт (1891.22.5, Мюнхен1958.10.11, Берлин) —немис ёзувчиси. Дастлабки асарлари экспрессионизм ғоялари билан суғорилган. «Ҳаммага» (1919), «Доимий қўзғолонда» (1920), «Худо номи билан» (1921) асарларида спартакчиларнинг қаҳрамонлигини куйлаш билан инсонга хос яратувчиликни ва адолатсизликка қарши кураш ғояларини улуғлайди. Бехернинг реализмга интилишлари босқинчилик урушларини қораловчи Л«юизит» (1926) романида яққол ифодаланган. У фашизмга қарши адабий ҳаракатда муҳим ўрин эгаллайди. 1933—45 й. ларда муҳожирликда яшайдп. «Бахт изловчи ва етти гуноҳ» (1938), «Аср ўртасига қадам» (1958) ва б. шеърий тўпламлари; «Видолашув» (1940) романи бор. Бу романи ўз биографияси асосида ёзилган. «Тажрибалар» (1951 — 57) маданият муаммоларига бағишланган. Халқаро мукофот лауреати (1952).