БЕТХОВЕН (Beethoven) Людвиг ван [1770.16 (?).12, Бонн1827.26.3, Вена] — немис композитори, пианиночи ва дирижёр. Вена классик мактабининг вакили. 1792 й. да Венага кўчган ва тез орада ўзининг эркин ва таъсирчан, янги ижро услуби билан истеъдодли пианиночи, бадиҳачиимпровизатор сифатида танилган. Венада (1795—1800) яратган фортепиано концертлари, 8«Патетик» фортепиано сонатаси, квартетлари, 1симфонияси, «Прометейнинг яратмалари» балетидаёқ Бетховенга хос, Буюк Француз инқилоби ғоялари таъсири остида шаклланган ижодий услуби кўзга ташланди. 27 ёшидан қулоғи оғирлашиб, кейинчалик бутунлай кар булиб қолсада, ички уқув, ҳистуйғу билан бирталай асарлар яратди, дирижёрлик қилди. Бетховен ижоди, айниқса 1801—12 й. ларда камол топди. Каҳрамонлик ва демократизм рухи билан йугрилган 3-(«Қахрамоннома»), 5-симфониялари, «Фиделио» операси, И. Гётенинг «Эгмонт» фожиасига ёзган мусиқаси, «Аппасионата» фортепиано сонатаси, скрипка ва фортепиано учун «Крейцеров» сонатаси ва б. асарлари машҳур. Чуқур фожиавийлик ва адолат тантанасига ишонч руғи билан суғорилган 9симфонияси Бетховен ижодининг чўққисидир. Сўнгги асарлари (28—32 фортепиано сонаталари, 12 — 16 квартетлари, багателлар ва б.)да композиторнинг янги ифода воситалари топишга интилиши сезилади.
Мусиқий қаҳрамонлик услубини яратган Бетховен симфоник мусиқа тафаккури (қ. Симфонизм) куламини ниҳоятда кенгайтирган, камерчолғу ва вокал мусиқаси, концерт жанрларининг ғоявий мазмунини теранлаштирган, мавжуд мусиқа шакллари ва жанрларини ислоҳ этган.
Ижодида турли (инглиз, венгер, итальян, немис, поляк, рус, украин ва б.) халқ куйларини қайта ишлаган, Шарқ мавзуларига мурожаат қилган (Саъдий шеърларига 2 канон ва б. асарлар). Бетховеннинг 5, 7, 8, 9-симфониялари, фортепиано ва скрипка концертлари, бирталай фортепиано ва скрипка сонаталари, камер ансамбль ва б. асарлари ЎзРда ижро этилади.
Ад.: Роллан Р., Жизнь Бетховена, М., 1964; Альшванг А., Бетховен. Очерк жизни и творчества, 5-изд., М., 1977; Каринцев Н , Бетховен (Т. Мирзаев таржимаси), Т., 1939.