БЕТАТЕРАПИЯ

БЕТАТЕРАПИЯ — бетазарралараан даво мақсадида фойдаланиш, нур билан даволаш усулларидан бири; касалланган аъзога юборилган радиоактив изотопнинг бета нурланиш таъсирига асосланади. Бетатерапиянинг аппликацион (тери ва шиллиқ қаватлар, кўз оқи ва мугуз қаватининг яллиғланиш касалликлари, юза жойлашган хавфли ва хавфеиз ўсмаларда), бўшлиқ орасига (плевра ва қорин соҳасидаги ўсмалар, шунингдек меъда, йўғон ҳамда ингичка ичак, тухумдон ва б. соҳадаги операция асоратларининг олдини олишда), тўқималар орасига (хавфли меланомалар ҳамда лимфа безларииинг операция қилиб бўлмайдиган метастазлари, рак қайталаниши ва б. онкологик касалликларда) ўтказиладиган хиллари бор. Радиоактив изотоп ичга ҳам қўлланилади, бунда у айрим аъзолар (мас, қалқонсимон без, талоқ, кўмик ва б.) ва тўқималар орқали қонга сўрилади; тиреотоксикоз, қалқонсимон без раки ва метастазлари, айрим кон касалликларини даволашда унинг ана шу хусусиятига асосланилади.