БЕТАСПЕКТРОСКОПИЯ (бепектроскопия) —ядроларнинг бетаемирилиши ва гамманурларнинг ички конверсияси натижасида ажралиб чиққан электрон ва позитронларнинг узлуксиз спектрларини текшириш. Ядроларнинг бетаспектроскопияси бетаспектрометрлар ёрдамида текширилади. Радиоактив изотоплар спектрнинг ўртача энергияси билан ифодаланади. Бетаспектрларни текшириш радиоактив ядроларнинг емирилиш схемасини аниқлашга ёрдам беради (қ. Радиоактивлик). Радиоактив ядроларнинг fl ва унурланишини тажрибада тадқиқ этиш ишлари дунёда кенг кўламда олиб борилади. Унда турли хилдаги магнит Рспектрометрлар, успектрометрлар, мос келиш қурилмалари, ҳар хил корреляцияларни ўрганишга мўлжалланган қурилмалардан фойдаланилди. Ҳоз. кунга келиб ядро спектроскопияси атом ядросининг тадқиқотларига боглиц бўлган энг муҳим илмий йўналишлар қаторига кирди. У кўп йиллар давомида мавжуд бўлишига қарамай, кейинги 30 йилни унинг ҳақиқий тикланиш даври дейиш мумкин. Бунинг асосий сабаби янги техниканинг яратилиши ва, айниқса, ядро нурланишини қайд қилиш услубларининг такомиллашиши ва атом реакторлари ҳамда зарралар тезлатгичлари сонининг ортишидадир. Ядро нурланиши спектрларини ўрганиш ва ядро сатҳларининг хоссалари, энергиялари ва улар ўртасидаги ўтишлар интенсивликлари, сатҳларнинг яшаш вақтлари, нурланишнинг бурчак ва вақт бўйича корреляцияларига оид тажриба маълумотларини тўплаш, ядроларнинг сатҳлар схемаси ва емирилиш схемаларини тузиш, ядро сатхларининг жойлашиши ва хоссаларидаги қонуниятларни назарий тадқиқ этиш, сатҳдар спектрларига оид тажриба натижалари асосида ядро тузилиши ҳақида маълумотлар олиш—буларнинг ҳаммаси Бетаспектроскопиянинг вазифалари жумласига киради.
Ад:. Соловьев В. Т., Теория сложных ядер, М, 1971; Бекжонов Р. Б., Модда тузилиши, Т., 1997.