БЕТАРАФЛИК

БЕТАРАФЛИК, нейтралитет (нем. Neutralitet, лот. Neuter—у ҳам, бу ҳам эмас) —1) икки ва ундан ортиқ томонларнинг низо ва тортишувларига аралашмаслик;

2) давлатнинг урушда ва ҳарбийсиёсий иттифоқларда қатнашмаслик сиёсати ва ўзига хос ҳуқуқий мақоми. Бетарафликнинг қуйидаги турлари мавжуд: эвентуал Бетарафлик (уруш вақтида)—давлатнинг биронбир урушда катнашмаслиги; доимий Бетарафлик (Швейцария, 1825 й. ва Австрия, 1955 й. дан)— давлатнинг ҳеч қачон урушни келтириб чиқарувчи сиёсат олиб бормаслиги; шартномавий Бетарафлик ; анъанавий Бетарафлик (узоқ вақт давомида Швеция амал қилаётган Бетарафлик сиёсати); ижобий Бетарафлик —2-жаҳон урушидан кейинги йилларда ривожланаётган мустақил давлатларнинг ҳарбий ва сиёсий иттифоқларга қўшилмаслик сиёсати. Биронбир давлатга ҳарбий ҳужум қилинган ҳолатда улар БМТ Уставига мувофиқ якка ёки жамоа бўлиб, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.