БЕТАГА (Festuca sulcata Hack) — буғдойдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт, илдиз олди сербарг бўлади. Бўйи 35—45 см. Июнда гуллайди. Сент. нинг биринчи ярмида уруғи пишади. Кузги намликда кўкариб, қишда майса бўлади. Бетага чим ҳосил қилувчи ўсимлик. Чимнинг диаметри 70—110 см га етиши мумкин, лекин бунда чимнинг маркази албатта қуриган бўлади. Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмларидаги текисликлар ва шим. қияликларда шувоқ ва чалов (5Ира) ларнинг ҳар хил турлари билан бирга ўзига хос бетагазорлар юзага келтиради. Бетагани қўй, эчки, йилқи ва қорамол айниқса баҳорда (гуллагунча) ва кузда (намликда чиққан янги баргларини) хуш кўриб ейди. Ҳаво сернам келган йилларда уни пичанга ўриш ҳам мумкин. Майсасида 14,6% протеин, 3,3% ёғ ва 24,6% клетчатка; бошоқ чиқарганда 11,7% протеин, 29,6% клетчатка; гулла Бетага. ганда 9,7% протеин, 29,6% клетчатка; уруғлаганда 8,3% протеин ва 31,0% клечатка бўлиши аниқланган.