БЕСУЯК

«БЕСУЯК» — 1) ўзбек халқ цирк санъати жанрларидан. 18—19-а. ларда тараққий топган;

2) танани эгиббукиш машқининг устаси, муаллақчи. 19-а. охири—20-а. бошида Солиҳ Пўлатов, Мирбува, Носир Ниёзмат каби йирик «Бесуяк»лар ўтган. Ҳамдамхон бачча, Даканхон, Жўрача сингари таниқли (рақкрса)лар ҳам «Б», бўлишган. «Б», орқага эгилиб бошни оёқлар орасидан олдинга чиқариб олиш, оёкларни ёзиб, «кўприк» бўлиш, калла, тана, қўл ва оёқларни навбатманавбат ҳалқалар орасидан ўтказиш, орқага эгилиб, киприклари билан ердаги кумуш тангани олиш, оёқяарни бўйинда чалкаштириб, қўл билан юриш каби мураккаб акробатик шаклларни моҳирона бажаради. «Б», томошалари бозор майдони, сайилгоҳ ва тўйхоналарда кичик шолча устида сурнай ёки доира жўрнавозлигида кўрсатилган. Кейинчалик «Б». лар анъанасини акаука Раҳмон ва Парзин Абдухалиловлар, Карим Зарифов, Расулжон Раҳмонов ва б. давом эттирдилар. «Б». нинг айрим шакллари ҳозирги ўзбек цирки томошаларида ҳам учрайди. Яна қ. Акробатика.