БЕСТУЖЕВ ҚОРАМОЛ ЗОТИ

БЕСТУЖЕВ ҚОРАМОЛ ЗОТИ — гўшти ва сути учун боқиладиган зот. Ватани Россия. 18-а. охири — 19-а. бошларида маҳаллий сигир зотларини шортгорн, голланд, симментал ва б. зотлар билан чатиштириб етиштирилган (номи зотдор моллар етиштириш ишларига асос солган заводчи Бестужев фамилиясидан). Ранги тарғилқизил, танаси чўзинчоқ, суяклари бақувват. Бошида, кўкрак қафасида, қорнияа оқ доғлар учрайди. Буқаларининг тирик вазни 750—900 кг, сигирлариники 500—550 кг, 3000 — 3800, баъзан 4500 кг гача сут беради. Сутининг ёғлилик даражаси 3,8—4,1%, энг юқориси 5,5%. Б. қ. з. тез етилади. Сўйилганда гўшт чиқиши 60%. Б. қ. з. Россиянинг Ульянов, Самара, Пенза ва б. вилоятларида кенг тарқзлган. Ўзбекистонда фақат хусусий хўжаликларда учрайди.