БЕССЕМЕР ЧЎЯНИ — чўяннинг махсус хили; таркибида кремний ва марганец одатдаги чўянникидан кўпроқ, фосфор билан олтингугурт эса камроқ бўлади. Б1, Б2 маркалари бор. Асосан, пўлат олиш учун ишлатилади (қ. Чўян).