БЕССЕМЕР ЖАРАЁНИ

БЕССЕМЕР ЖАРАЁНИ, чўянни бессемерлаш— ёқилғи ишлатмай суюқ чўяндан пўлат олиш усули. Инглиз ихтирочиси Г. Бессемер таклиф калган (1856). Кислота асосидаги ўтга чидамли ғиштдаи терилган конвертер (бессемер конвертери)да амалга оширилади. Конвертерни горизонтал вазиятга келтириб, унга суюқ чўян қуйилади, сўнгра остидаги тешикдан ҳаво ҳайдалиб, босими астасекин орттира борилади. Конвертер вертикал вазиятга келганда босим 2—2,5 ат га етказилади. Суюқ чўян қатламидан ҳаво ўтиб, чўяндаги қўшимчалар (кремний, марганец, углерод) оксидланади ва анча иссиқлик ажралади, натижада металлдаги қўшимчалар камаяди ва тра кўтарилади. Конвертердаги металл т-расини ва кимёвий таркибини ўзгартириб, реакцияларни бошқариб туриш мумкин. Бессемер жараёнида пўлат 3 босқичда олинади. Бессемер жараёни 15—20 мин. давом этади. Махсус руда кераклиги, кислородконвертер жараёни тараққий этиши билан Бессемер жараёни аввалги амалий аҳамиятини йўқотган.