БЕССЕМЕР (Bessemer) Генри (1813.19.1, Чарлтон 1898.15.3, Лондон) — инглиз ихтирочиси. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1879). Суюқ чўяндан пўлат олиш усули (бессемер жараёни)ни ишлаб чиққан (1856). Айланиб турувчи конвертернп яратгани учун патент олган (1860). Ихтиролари учун Бессемерга 100 дан ортиқ патент берилган.