БЕССЕЛЬ ЙИЛИ — тропик йил. Қуёшнинг аберрация ҳисобга олинган ўртача узунламаси роппарасо 280° га тенг вақтдан бошлаб ҳисобланади ва бу вақт Ер юзининг бирон бир ихтиёрий нуқтаси учун бир хил бўлади. Бессель йили давомийлиги тропик йил давомийлиги билан баробар, яъни: Т„қ365, 24219879 — 0,00000614 Т га тенг. Бунда Т—1900 й. дан кейин ўтган юз йилликлар сони. Немис астрономи Ф. В. Бессель номи билан аталган.