БЕСИМ АТАЛАЙ (1882, Кўтоҳия вилояти Ушоқ қишлоғи—1965.7.11, Анқара) —турк адиби ва олими, проф. «Турк тили жамияти»нинг асосчиларидан бири. У илмийпедагогик ишлар билан бирга ҳикоялар, шеърий ва драматик асарлар ёзган. Бесим Аталай усмонли турк тили тарихи, лексикологияси, морфологияси, синтаксисига оид китоблар ёзган. Усмонли турк халқи оғзаки ижоди намуналарини нашр эттирган. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарини араб тилидан турк тилига таржима қилган (1939—43). «Қуръон таржимаси»ни (1960) нашр эттирган.