БЕРУНИЙ ТУМАНИ — Қорақалпоғистон Республикасийгпл туман. 1927 й. 3 июлда ташкил этилган (1962 й. 24 дек. да Тўрткўл туманига қўшиб юборилган, 1964 й. 31 дек. да қайта тузилган). Беруний тумани Ўзбекистон Республикасининг шим. ғарбида, Амударёнинг ўнг соҳилида, Беруний тумани шим. шарқда Элликқалъа тумани, ғарбда Амударё тумани, шим. ғарбда Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари ва жан. да Хоразм вилояти ва жан. шарқда Бухоро вилояти б-н чегарадош. Майд. 3,94 минг км2. Аҳолиси 94,7 минг киши (2000). Беруний туманида 1 шаҳар (Беруний) ва 11 овул фуқаролари йигини (Беруний, Бийбозор, Дўстлик, Навоий, Озод, Олтинсой, Саркоп, Тинчлик, Шаббоз, Шимом, Қизилқалъа) бор. Маркази—Беруний ш.
Табиати. Беруний тумани нингшим. даҚизилқум чўли, ғарбида Бадай тўқайзори ва Султон Увайс тоғи бор. Янв. нинг ўртача т-раси —15°, —20°, июлники 28°. Йилига 100—200 мм ёғин тушади. Вегетация даври 200—220 кун. Туман жан. дан Амударё оқиб ўтади. Туманда Оқчакўл, Амиробод кўллари бор. Пахтаарна каналининг давоми бўлган Бўзёп канали мавжуд. Амударёдан Қозоқёп, Бештом, Найман каналлари чиқарилган. Найман каналидан Қаттиқоқар, Совқумёрган ариқлари сув олади. Туманда Найман— Бештом насос ст-яси ишлаб турибди. Тупроқлари шўрхок, қумлоқ, бўз тупроқ. Чиябўри, бўрсиқ, қобон, қуён, тошбақа, паррандалардан қирғовул ва б. яшайди. Туман ҳудудида Бадайтўқай давлат қўриқхонаси жойлашган.
Аҳолиси, асосан. ўзбеклар; қорақалпоқ, қозоқ, туркман, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га 27,5 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 50,9 минг киши, қишлоқ аҳолиси 43,8 минг киши (2000).
Хўжалиги. Беруний тумани иқгисодиётинегизини пахтачилик ташкил қилади, шу сабабли туман саноати ҳам пахта хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Пахта тозалаш, ёг з-длари, темирбетон, ғишт ва асфальт з-длари бор.
Чорвачилик, ипакчилик, боғдорчилик, полизчилик ҳам ривожланган. Туманда 54 кичик корхона ва 27 кооператив корхона, 15 акциядорлик жамияти, 47 фирма, 33 хусусий корхона мавжуд (2000). Булардан энг муҳимлари: пахта тозалаш з-ди, «Темур» хусусий корхонаси, 28автокорхона, «Ёггар» акциядорлик жамияти ва б.
Қ. х. да суғориладиган ерлар 31,5 минг га, шу жумладан 15,2 минг га ерга пахта, 0,8 минг га ерга сабзавот, 3,0 минг га ерга беда, 0,8 минг га ерга маккажўхори, 1,0 минг га ерга шоли экилади. Беруний туманида 2 жамоа хўжалиги, 11 деҳқонфермер хўжалиги уюшмаси, 27 кооператив хўжалиги, 200 га яқин фермер хўжалиги, 2 ижара хўжалиги, 1 хўжалик ҳисобидаги участка бор. Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 46,3 минг қорамол, 41,3 минг қўй ва эчки, 163,7 минг парранда, 0,5 минг от боқилади (2000). Туман транспортида Тўрткўл— Нукус автомобиль йўли асосий роль ўйнайди. Амударёда кемада юк ташиш ҳам салмоқли ўрин тутади.
1999/2000 ўқув йилида 57 умумий таълим мактабида 23393 ўқувчи, 2 лицейда 1330 ўқувчи таълим олди. 36 оммавий кутубхона, 5 маданият уйи, музей, 850 ўринли 9 касалхона ва диспансер, 57 тиббиёт пункти бўлиб, уларда 354 врач, 1607 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлади (2000). 1946 й. дан «Халқ минбари» туман газетаси чикади (адади 3100).