БЕРУНИЙ ЗИЖИ — Беруний тузган юлдузлар жадвали. Унда 1029 та юлдузнинг координаталари ва юлдуз катталиклари берилган. К. Птолемей ва араб олими асСўфи жадвалларига асосланиб тузилган; унда юлдузларнинг вазиятлари эклиптик координата тизимида (Қ10’ аниқликда) берилган. Беруний ўз зижини Ғазна султопи Масъудга атаб ёзган «Масъуд қонуни» асарига (1030 й.) киритган. Беруний зижи биринчи марта «Масъуд қонуни»нинг бир неча қўлёзмалари асосида Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида араб тилида нашр қилинган. Рус тилида биринчи марта 1962 й. босилди. Ўзбекистонда рус ва ўзбек тилларида 1973 й. нашр қилинган.