БЕРУНИЙ

БЕРУНИЙ Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад (973.4.9, қад. Кот (Кат) ш. — 1048.11.12. Ғазна (ҳоз. Афғонистонда) — улуғ ўзбек мутафаккир олими, ўрта асрнинг буюк даҳоларидан. Ўз замонасининг ҳамма фанларини, биринчи навбатда фалакиёт (астрономия), физика, риёзиёт (мат.), илоҳиёт, маъданшунослик фанларини пухта эгаллаган. Бу фанлар тараққиётига қўшган ҳиссаси билан унинг номи дунё фанининг буюк сиймолари қаторидан жой олди. Унинг наслнасабида «берун» сўзи «ташқи шаҳар», «Беруний» эса «ташқи шаҳарда яшовчи киши» маъносини билдиради.

Берунийнинг илмфанга қизиқиши ёшлигиданоқ кучли бўлган. Машҳур олим Абу Наср ибн Ироқ Мансур қўлида таълим олади. Ибн Ироқ фалакиёт ва риёзиётга оид бир қанча асарлар ёзиб, шулардан 12 тасини Берунийга бағишлайди. Беруний ҳам устозининг исмини ҳамма вақт зўр ҳурмат билан тилга олади.

Беруний фаннинг деярли ҳамма соҳалари б-н шуғулланди. Шарқнинг бой фан ва маданиятини пухта ўрганиб, юнон илми б-н ҳам чуқур танишиб, йирик олим бўлиб етишди. Беруний шоир, адабиётшунос ҳам эди. Она тилидан ташқари араб, суғдий, форс, сурёний, юнон ва қад. яҳудий тилларини эгаллади. Кейинчалик, Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганди. Ўз илмий асарларидан бирида ёзишича, Б. Хоразмда яшаган даврида 990 й. дан Кот ш. да муҳим астрономик кузатишлар ўтказган. Бу кузатишлар учун ўзи астрономик асбоблар ихтиро этган. Мамлакатда тахт учун бошланган курашлар олимнинг бу илмий ишларини давом эттиришга имкон бермади. Қорахонийлар сомонийларга қарши ҳужум бошлади. Бунинг натижасида Хоразмда ҳам давлат тўнтариши бўлиб, Кот Урганч амири Маъмун I томонидан босиб олинди. Беруний ҳаёти хавф остида қолгаиини сезиб, 22 ёшида ватанини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. У қад. Рай ш. га (ҳоз. Теҳрон яқинида) боради. Райда анча оғир ҳаёт кечиради, моддий қийинчиликларга дучор бўлади. Олим 998 й. дан кейин Журжотг келади ва бу ерда иккинчи устози табиб, фалакиётшунос ва файласуф Али Сахл Исо алМасихий билан танишиб, ундан таълим олади. Ўша вақтда Каспий олди вилоятларида зиёрийлар сулоласи (928— 1042) ҳукмронлик қилган; бу сулоланинг вакили Қобус ибн Вашмгир (1012 й. ўлдирилган) ёш олимни ўз ҳимоясига олади.

Ёқут Ҳамавийниж ёзишича, Қобус ибн Вашмгир Берунийга вазирлик лавозимини таклиф қилган, лекин олим бунга рози бўлмаган.

Беруний «Алосор ал боқия ан алқурун алҳолия» («Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар») асарини Журжонда муҳожирлик даврида ёза бошлаган ва 1000-й. да тамомлаган. Беруний уни ёзишга жуда катта тайёргарлик кўрди. Қунт ва матонат билан турли халқлар тарихи, маданияти ва тилларини ўрганди. Илмфанга оид асарлар жуда кам нусхада ва қўлёзма шаклида айрим шахслар қўлида сақланган бир даврда ёш олим фаннинг турли соҳаларини бу қадар эгаллаб олиши, унинг ниҳоятда истеъдодли экаиини кўрсатади.

Беруний 1005й. ларда Хоразмга қайтади ва сўнгроқ уни янги ҳукмдор Али Аббос Маъмун II саройга яқинлаштиради. Ўша даврда Урганчда Хоразмшоҳ саройида кўп машҳур олимлар тўпланиб, фаннинг турли соҳаларида илмий ишлар олиб борадилар. «Маъмун академияси» деб номланадиган бу анжуманнинг фаолиятида Беруний муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга, у шоҳ Маъмун IIнинг энг яқин маслаҳатчиси сифатида мамлакат сиёсий ишларида ҳам фаол қатиашади. Берунийнинг Ибн Сино билан ёзишмалари ҳам унинг Хоразмда турган даврида бўлган. Уларнинг саволжавобларидан ва Берунийнинг Ибн Синога ёзган эътирозларидан бизгача фақат 18 таси етиб келган. Бу ёзишмалар унинг табиат фалсафаси ва физика масалалари билан ҳам қизиққанини кўрсатади. Бу саволжавобларда икки машҳур олим фазо, иссиқдикнингтарқалиши, жисмларнинг иссиқдан кенгайиши, нурнинг акс этиши ва синиши каби масалаларда илмий мунозара олиб борган. Хоразм Маҳмуд Ғазнавий томонидан (1017) босиб олингач, Б. Хоразмшоҳ саройидаги бошқа бир қанча олимлар билан биргаликда Ғазна ш. га олиб кетилди. Берунийнинг Ғазнадаги даври унинг илмий фаолияти учун энг маҳсулдор давр бўлди. Ғурбатда ҳаёт кечирган олим ўзининг барча вақтини и. т. ишларига сарф этди. Берунийнинг «Хоразмнинг машҳур кишилари» асари ҳам шу даврда яратилган. Унинг геодезияга оид муҳим асари «Тахдид ниҳоёт иламокин ли тасҳиҳ масофот илмасокин» («Турар жойлар (орасидаги) масофаларни аниқлаш учун манзилларнинг чегараларини белгилаш») 1025 й. 18 нояб. да ёзиб тугатилган. Бу асарнинг бирданбир қўлёзмаси Истанбулда, биринчи марта рус тилига шу қўлёзмадан «Геодезия» номи билан таржима қилинди (Тошкент, 1966). «Геодезия» Б. нинг дунёқарашини белгилашда бой манбалардан бири бўлиб ҳисобланади.

«Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар» асари ҳам 1029 й. Ғазнада ёзилган. Асарнинг форс ча ва арабча нусхалари бизгача етиб келган. Унда ўша замон астрономияси б-н боғлиқ булга и бир қанча фанлар ҳақида муҳим маълумотлар берилган. Берунийнинг машҳур «Ҳиндистон» асари— «Таҳқиқ мо лилҲинд мин маъқула мақбула филақл ав марзула» («Хинд ларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш китоби») 1030 й. да ёзилган. Бу асар Ғарб ва Шарқ олимлари томонидан юксак баҳоланган. Маҳмуд Ғазнавийнинг Ҳиндистонга қилган юришларида Беруний шоҳга ҳамроҳ бўлган. Гарчи олимнинг Ҳиндистонда қачон ва қандай яшагани аниқ бўлмасада, Хоразмдан олиб кетилгандан кейин бир оз вақт Ҳиндистоннинг шим. даги Нандна қалъасида яшагани маълум. Ҳиндистонда санскрит тилини пухта ўрганиш унинг ҳинд маданияти, адабиёти ва Ҳиндистоннинг ўша давр олимлари билан яқиндан танишишига ҳамда бу мамлакат ҳақида ўлмас асар яратишга имкон берди. «Ҳиндистон» ҳажми жиҳатидан жуда катта асар. Унда ҳинд адабисти, фалсафаси, аниқ фанлар, геогр., элшунослик, қонун ва урфодатлар, фалсафа, дин, тарихийдиний ривоятлар, ҳинд ёзувининг турлари ҳақида маълумотлар бор. Ҳоз. замон Ҳиндистон олимлари Берунийнинг бу асарини ҳинд маданияти тарихини ёритиш нуқтаи назаридан жуда юқори баҳолайдилар ва муҳим манбалардан бири дсб ғисоблайдилар. Уларнинг таъкидлашича, Беруний ўз асарида бизгача етиб келмаган санскритда ёзилган кўпгина манбалардан фойдаланган.

Беруний астрономияга оид «АлҚонун алМасъудий» («Масъуд қонуни») асарини султон Масъудга бағишлади. Китобнинг қачон ёзиб тугатилгани аниқэмас. Бу асар Берунийнинг фалакиётга доир энг муҳим асаридир. Ўрта аср олимлари бу асарни жуда юксак баҳолаганлар. Шундан кейин у яна иккита муҳим китобини ёзган. Булардан бири «Минералогия», яъни «Китоб алжамоҳир фи маърифат алжавоҳир» («Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар тўплами»)дир. Бу рисола уз замонаси учун Марказий Осиё ва Яқин Шарқ, Европада минералогия соҳасидаги энг яхши асар ҳисобланган. Унинг охирги асари—«Доривор ўсимликлар ҳақида китоб» нинг қўлёзмаси 20-а. нинг 30-й. ларида Туркияда топилди. Асар «Сайдана» номи билан машҳур, унда Шаркда, жумладан, Туркистонда ўсадиган доривор ўсимликларнинг тавсифи берилган.

Беруний фаннинг ҳамма соҳаларида самарали ижод қилган эди. Унинг илмий мероси жуда кенг ва рангбаранг. Берунийнинг илмий иш соҳасидаги зўр қобилияти унинг кўпчилик замондошлари ва кейинги олимлар томонидан эътироф этилган. 1035—36 й. ларда Беруний ўз илмий ишларининг рўйхатини тузади. Бунда шу вақтгача ёзган Китоб ва рисолалари 113 тага етгани кўрсатилган. Кейинги ёзган асарларини ҳам қўшсак, у қолдирган илми’ мерос 152 китоб ва рисоладан иборат. Унинг асарлари мавзу жиҳатдан турлитуман. Кўпчилик асарлари ўз замонасида ўзига хос бир энциклопедия ҳисобланган. Асарларининг 70 таси фалакиёт, 20 таси риёзиёт, 12 таси геогр. ва геодезия, 3 таси маъданшу нослик, 4 таси харитаграфия, 3 тас* иклимшунослик, бири физика, бири доришунослик, 15 таси тарих ва эл * шунослик, 4 таси фалсафа, 18 таси адабиёт ва б. фанларга оиддир. Беруний турли тиллардан бир қанча илмий ва адабий асарларни таржима ҳам қилган. Афсуски, ҳозирча олимнинг фақат 28: асаригина маълум. Қолганлари бизгача етиб келмаган ёки ҳали топилганича йўқ. Беруний ижодини ўрганиш, унинг асарларини нашр этиш, бошқа тилларгЯ таржима қилиш ишлари ўтган аср охир»ларидан бошланди. Унинг «Кддимги халқлардан қолган ёдгорликлар», «Ҳиндистон», «Геодезия», «Минералогия», «Масъуд қонуни», «Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар» ва б. асарларининг матни нашр этилд»: турли тилларга таржима қилинди. Танланган асарлари рус ва ўзбек тилларида чоп этилди.

Берунийнинг фалакиёт соҳасидаги хизмати айниқса каттадир. У уз илмий асарларида дунёнинг тузилиши масаласи да Птолемей назариясига суянса ҳам лекин Ернинг ҳаракати ҳақида ўш& даврда ҳукмрон назарияга зид келадиган фиқоларни баён этган. «Ҳиндисуцг» асарида «Ернинг айланиш ҳаракати фалакиёт фани ҳисобларига ҳеч қандай зид келмайди, балки Ерда юз кирадиган ҳодисалар, унинг ҳаракати бирга бир текис давом этаверали», деган фикрни баён этади. «Истаан хил астролябияни тайёрлашнинг «:рли усуллари ҳақида» рисоласида Саъид ас-Сижзийнинг астролябилеи ҳақида гапирганда жуда муҳим хулосага келади: «Унинг негизи осмон ҳаракатланишига эмас, балки Ернинг ҳаракатланишига асосланганлиги учун мен уни жуда ҳам ажойиб кашфиёт деб ҳисоблайман». Б. ёритқичлар ҳаракатини хандасавий изоҳлаш асосида оламчинг тузилишини тушунтирадиган еоцентрик ва гелиоцентрик система енг кучга эга, деган хулосага келади. «Геодезия» асарида геоцентризм билан боғлиқ бўлган баъзи назарияларнинг уғрилигига шубҳа билан қараганини сйдан очиқ баён этади. Бу билан олим гелиоцентрик тузилиши назарияни ишлашга ҳисса қўшди. У осмон ёритқичларининг ҳараграекторияси ва шакли эллипсо«. чгэканлиги ҳақида биринчи бўлиб фикр юритган олимлардан. Берунийнинг бу башорати анча кейинги Кеплер кашфиётларини маълум даражада олдинан айтиш эди. Беруний ўз асарларида айрим ҳодисалар тўғрисида ҳам ёзган. Mac, (биринчи бўлиб Қуёш тожини тушунтиришда қизиқарли хулосаларга келган.

У амалий астрономия масалалари ҳам жуда кўп шуғулланар эди. Ўзининг аниқ ва пухта астрономик кузатишларига асосланиб, Беруний осмон экваторига Қуёш эклиптикаси оғишининг хатталиги (23°34’) ва эклиптика оғиши • зунлигининг асрий ўзгаришларини оелгилашда, Қуёш апогеяси (авжи) узоқлигини аниқлашда қад. ва ўзига замондош бўлган астрономларга Караганда анча аниқ натижаларга эришган. Беруний 1029 та юлдузнинг координаталари ва «олдуз катталиклари қайд этилган юлдузлар жадвалини тузган (қ. Беруний зижи).

Беруний ўз замонасининг улкан математикларидан бири эди. Унинг мат. фанига қўшган ҳиссаси муҳим аҳамиятга эга. Беруний асарларида геометрия, арифметика, алгебра, сонлар назарияси ва тригонометрия тушунчалари маълум тартиб билан таърифланди. Олимнинг арифметика ва алгебрасининг катта ютуғи шундан иборатки, унда иррационал сонлар арифметика ва алгебранинг тенг ҳуқуқди предмети бўлиб қолди. Арифметика соҳасида у машҳур учламчи қоидани кўриб чиқади, беш, етти ва ундан ортиқ миқдорларнинг ҳоллари учун учламчи қоидани умумлаштирувчи қоидаларни баён қилади. Беруний айниқса тригонометрия соҳасида катта ютукларга эришди. Баъзи бир ҳоз. замон тадқиқотчилари Берунийни тригонометрияга мустақил фан сифатида қараган биринчи олим деб эътироф этмоқдалар. Беруний тригонометрик функцияларнинг умумий қонуниятини топиш юзасидан иш олиб борган. «АлҚонун алМасъудий» асарида ясси ва сферик тригонометрияни баён қилган. У тригонометрик функциянинг чизикли ва квадрат интерполитив қоидасини ишлаб берди, ўртача аниқ ҳисоблар методини таклиф қилиб, тегишли жадвалларни келтирди, бир қанча ўнли рақамлар учун П миқдорини аниқ ҳисоблаб чиқди. География, геодезия ва геология фанлари соҳасида ҳам Берунийнинг қушган ҳиссаси беқиёс. Тасвирий география соҳасида Беруний географик адабиётда мавжуд бўлган маълумотларни умумлаштириб ўзига замондош бўлган сайёҳ ва савдогарлар тўплаган маълумотлар билан уни янада бойитади. Олим қолдирган географик маълумотларнинг кўпчилиги у ёки бу географик масалаларни ёритишда Шарқ адабиётида биринчи манба ҳисобланади.

Берунийнинг ўша вақтда унча маълум бўлмаган шим. ўлкалар, Болтиқ ва Оқ денгиз ҳақидаги маълумотлари, Сибирнинг «бизда ёз бўлганда, у ерда қиш бўладиган» жойлари ҳақида хабарлари айниқса қизиқарли. Беруний Хитой ва Тибетга туташ ўлкаларни ҳам ўзидан олдинги олимларга нисбатан тўла ва аниқ тасвирлаган. Птолемейга қарамақарши Атлантика ва Ҳинд океанларининг жан. томони бир-бирига туташганлигини исботлаб берган. У Осиё ва Африка қитъалари орасида бир вақтлар бўғоз бўлган ва Ер шарининг жан. томони қуруқлик бўлган деб тахмин қилади. У қолдирган ноёб маълумотлар шарқ географик адабиётида муҳим роль ўйнаган.

Тарихда Америка қитъасини 1492 й. окт. ойида денгиз сайёҳи Христофор Колумб кашф этганлиги қайд қилинган. Аммо бу борада Берунийнинг илмий фарази мавжудлиги ҳам маълум. Олим ўзининг «Ҳиндистон» асарида ер юзасининг тузилиши, денгиз ва қуруқлик тўғрисида гапириб, «…Ернинг чораги маъмурадир. Маъмурани ғарб ва шарқ томондан Муҳит океани (Атлантика ва Тинч океан) ўраб турибди. Бу Муҳит океани, ернинг обод қисмини денгизларнинг нариги томонида бўлиши мумкин бўлган қуруқдик ёки одам яшай диган ороллардан иккала ёқдан (ғарбдан ва шарқдан) ажратиб туради…» деб ёзган. Шундай фикрни «АлКонун алМасъудий» асарида ҳам уқтиради. Демак, ғарбий ярим шарда яхлит бир қуруқликнинг, кейинчалик Америка деб номланган қитъанинг мавжудлигини Беруний европалик олимлардан 450 й. ча олдин тахмин қилиб, ўз асарларида бир неча бор ёзган. Берунийнинг ғарбий ярим шарда катта қуруқлик борлиги тўғрисидаги фикри 15—16-а. ларда ўз тасдигини топди.

Беруний математик география тараққиётига ҳам катта ҳисса қўшди. У жойларнинг географик узоқлигини ва кенглигини аниқпаш йўлларини ишлаб чиқишда янгиликлар очди: тригонометрия ва геометрияни кенг қўллаш орқали ўзидан олдинги астрономларга нисбатан анча аниқ натижаларга эришди. Мас, у географик кенгликни аниқлашда 16-а. да Тихо де Браге томонидан кашф этилган деб ҳисобланган усулни ишлатган.

Узоқ,ликларни белгилашда ҳам Беруний томонидан ишлаб чиқилган янги метод унгача қўлланилган методларга нисбатан энг мукаммали эди. Турли географик жойларнинг географик кенглиги ва узоқлигини аниқлашда у эришган натижалар ҳоз. замон олимларини ҳам ҳайратда қолдирмоқда. Берунийнинг Ер шарининг ўлчамлари ҳақидаги маълумотлари юнон, ҳинд олимлари ва ўзига замондош бўлган Яқин ва Ўрта Шарқ олимлари хулосаларига нисбатан анча аниқдир. У Ер айланаси узунлигини ўлчашда янги усул ишлаб чикди. Беруний методида катта масофалар учун қийин ва мураккаб ўлчовларга эҳтиёж бўлмай, математик ҳисобларга асосланиларди. У Ер меридиани ёйининг бир даражаси 110275 м га тенг деб топди. Бу ҳоз. замон маълумотларига жуда яқин.

Геология соҳасида ҳам Беруний ажойиб кашфиётлар қилган. Ерни ўрганиш масаласига илмий ёндашди. Ер юзасининг ҳар бир қисми ўзининг узоқ тарихий тараққиётига эга эканлигини ёзади. Туркистоннинг баъзи жойлари, шу жумладан Амударё водийсининг геологик ривожланишини биринчи марта жиддий ўрганишга ҳаракат қилган ҳам Беруний бўлган. Унинг Амударё водийсининг геологик ўтмиши ва Орол денгизининг пайдо бўлиши ҳақидаги хулосалари ўша замоннинг энг муваффақиятли геологик таҳлилларидан бири ҳисобланади.

Олим Д«енгизлар қуруқликка, қурукликлар эса денгизга айланади» деган назарияга суянади. Берунийнинг фойдали қазилмалар қатламларининг паидо бўлиши, тоғ жинсларининг емирилиши, иураши кабилар ҳақидаги хулосалари катта аҳамиятга эга. Ер қобиғида оғирликнинг мувозанатлашиб туриши учун ер ости жисмларининг жойлашиши ҳақидаги фаразлари ҳам жуда аҳамиятлидир. Унинг фикрича, Ер қобиғининг ҳаракати оғирликнинг умумий марказ томон ҳаракатига мос равишда вужудга келди. Беруний тоғларнинг пайдо бўлиши ва йўқ бўлиб кетиши табиий омиллар асосида юз беришини талқин этувчи назарияни олға суради. Акад. Ҳ. М. Абдуллаев Б. ни геология соҳасидаги энг буюк назариётчилар ва асосчилар қаторига қўшиш керак, деган хулосага келган эди.

Олим минералогия фанида ҳам муҳим кашфиёт ва хулосалар яратди. Бу соҳада Беруний аждодлар яратган фан ютуқларини тан олди, уларга ўзи яратган янги маълумотларни қўшди. У минералогик текширишда қимматбаҳо тошларнинг рангини, ялтироқлигини тасвирлаш, қаттиклигини аниқлаш, уларнинг магнит ва электр хусусиятларини кузатиш, эритиб синаш каби усуллардан фойдаланган. У минералларни таърифлашда зарур омиллардан бири сифатида уларнинг солиштирма оғирлигини тартибли равишда аниқлаб, минералогиянинг амалий ишларига жорий қилди; минералларнинг табиий таснифи асосларини ишлаб чиқишга уриниб кўрди. Унинг «Минералогия» асари конларни ўрганиш, шу жумладан Ўрта Осиё ер ости бойликларини аниқлаш учун қимматбаҳо манба ҳисобланади. Минералларнинг у аниқлаган солиштирма оғирлиги ҳоз. замон ўлчов натижаларига жуда яқин. Минераллар ва қимматбаҳо тошларнинг пайдо бўлиши ҳақида илмий фиқолар айтган.

Беруний доришунослик, метеорология, физика каби фанларга ҳам ҳисса қўшган. Mac, булоқ ва қудуқ сувларининг юқорига кўтарилиши ва фонтан бўлиб отилиб чиқувчи булоқлар гидростатикасини тушунтиришда Беруний ўз замонасидан анча илгари кетиб, бу борадаги уйдирмаларни инкор этади.

Олим биология соҳасида табиий танланиш ҳақида қимматли фиқолар айтган. У табиий танланиш бўйича аввал инсоннинг онгли фаолиятини тасвирлаб беради, кейин «Табиат ҳам шундай қилади, лекин у фарқига бормайди, чунки унинг ҳаракати онгсиздир», деган хулосага келади. Буюк олим фан соҳасида тажрибалар ўтказиш учун турли асбоб ва ускуналар ихтиро этишда ҳам катта маҳорат кўрсатди. Кўпчилик тажриба асбобларини ўзи яратган эди. Mac, астрономия соҳасида меридианлар иўналишини аниқпаш учун «ҳинд доираси»ни ихтиро этган. Бир қанча астролябия конструкцияларини, диаметри 7,5 м бўлган ва ўша замонда энг йирик ҳисобланган д«еворий квадрант»ни ясаган. Солиштирма огирликни аниқлаш учун ҳам махсус асбоб ихтиро этган. Б. Марказий Осиё ва умуман Яқин Шаркда биринчи илмий глобуслардан бирини бунёд этган эди. Бу глобусда аҳоли яшайдиган жойлар аниқ кўрсатилган ва бунинг ёрдамида уларнинг географик коордииаталарини аниқлаш мумкин бўлган.

У алкимёда қўлланилган ғайриилмий ва асоссиз услубларни танқид қилди. Қимматбаҳо тошлар ва баъзи минералларнинг «мўъжизакор хусусиятларини» инкор қилди ва бу ҳолни «ҳодисаларнинг ҳақиқий сабабини билмовчилар учун бир важдир», деб ҳисоблайди. Беруний алкимё йўли билан олтин ва кумуш тайёрлаш фан ҳал қила олмайдиган беҳуда уринишдир, деган хулосага келади. «Олдиндан айтиб бериш санъати,—деб ёзади «Геодезия»да,— умуман кучеиз асосга эга, ундан келиб чиқадиган хулосалар ҳам асоссиз».

Табиий фанлар тарихида Берунийнинг абадий қоладиган хизмати шундаки, у ўзининг и. т. ишларида ўзи ишлаб чиққан и. т. методига, тажриба ва кузатишларига суянди. Кузатиш ва тажриба методини мисли кўрилмаган даражада юқори кўтарди, бу унинг тажрибавий билимлар соҳасидаги зўр ютуғидир. Олим ўз олдига фанни аниқ маълумотлар билан бойитиш, назарияларини ишлаб чиқиш, янги усул ва қонунларини очиш вазифаларини қўйган.

Беруний ижтимоий назариялар соҳасида ҳам самарали ижод этди, бу соҳалар ривожига ҳисса қўшди. Унинг купгина асарлари ўз моҳияти билан табиий фанларнинг соҳалари бўйича ҳам, шунингдек ўша замонларда яшаб ўтган халқларнинг ижтимоий, хўжалик ва сиёсий ҳаёти соҳасида ҳам бутун бир энциклопедия булиб хизмат қилган. Беруний ўзининг «Китоб фи ахборот илмубаййизот валқаромита» («Оқ кийимликлар ва қарматийлар хабарлари ҳақида китоб») асарини Ўрта Осиёда ўша даврда энг илғор ижтимоий ҳаракатлардан бири бўлган қарматийларга бағишлаган. Кейинроқ «Ёдгорликлар», «Ҳиндистон» китобларини ёзган.

Унинг «Китоб улмақолот валарз ваддиёнот» («Мақолалар, эътиқодлар ва динлар ҳақида китоб»), «Китоб фи ахбори Хоразм» («Хоразм хабарлари ҳақида китоб»), «Китоб тарихи айём асСултон Маҳмуд ва ахбори абиҳи» («Султон Маҳмуд даври тарихининг китоби ва отаси ҳақидаги хабарлар») каби асарлари бизгача етиб келмаган. «Ёдгорликлар» («Алосор албоқия») подшоқлар ва машҳур шахсларнинг тарихини ёритувчи ва ўша даврнинг маданиятини акс эттирувчи тарихий этнографик асардир. Асарнинг қиммати шундаки, у исломгача бўлган (Хоразмда) бутун бир даврни очиш имкониятини туғдирди. Бу китобда юнонлар, римлик, эроний, суғдий, хоразмлик, ҳарроний (юлдузга сиғинувчилар), қибтий, христиан, яҳудийлар, исломгача бўлган арабларнинг йил ҳисоблари, турли байрам ва машҳур кунлари муфассал тасвирланган, унда кўп халқларнинг маънавий ҳаёти ва тарихига оид қимматли маълумотлар бор.

Унинг махсус табиатшунослик масалаларига бағишланган китоблари ҳам ижтимоий фанларнинг кўпгина соҳаларини ўзига қамраб олади. Бу хусусда унинг Г«еодезия», «Минералогия» ва б. асарларида тарих, адабиёт, тилшунослик каби соҳаларга оид қимматли маълумотлар жамланган. Мас, «Минералогия»да ҳар бир қимматбаҳо тош ёки металлни тавсифлаш жараёнида араб мумтоз шоирларининг ўша тош ёки металл ҳақида ёзган шеърларидан намуналар келтирилган. Беруний тарихни баён қилишда диний, ирқий фарқлардан қатъи назар, холисона туриш керак, деб талаб кидали. Қиёсий таҳлил қилиш методидан кенг фойдаланган. Мас, у ҳинд фани ва фалсафаси, ҳиндларнинг диний эътиқодлари ва урфодатлари ҳақидаги маълумотларни юнон фалсафаси ва мифологияси билан солиштиради.

Беруний тараққий этиш ва йўқ бўлишга сабаб бўлган табиий ҳодисаларни тадқиқ этар экан Аллоҳнинг яратувчилик қудратини инкор этмайди. Олим табиатда қотиб қолган нарса йўқ, «дунёдаги ҳамма нарса маълум вақтдан кейин бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиб туради», деган нуқтаи назарда туради. Дунёнинг тузилишини тушунтиришда Беруний атомизмга яқин бўлган. Унинг атомистикаси атомларнинг моддий характерини ва ҳар қандай детерминизмни инкор этувчи мутакаллимларнит фикр ва қарашларига қарамақарши қўйилган. Унинг дунёлар кўп деган хулосаларга олиб келувчи фиқолари ҳам бўлган. Буни олимнинг фалсафий баҳсларида Ибн Сино ҳам сезган эди. Беруний ўз мулоҳазаларида бошқа дунёларнинг моддийлиги ҳақидаги тушунчага асосланган.

Билиш назарияси хусусида ҳам ўзига хос фиқолари бор. Унинг фикрича, билишнинг асоси, бизнинг дунё ҳақидаги билимларимиз манбаи бўлмиш сезги аъзолари орқали олинган билимлардир. Умуман, илмий билимлар ҳақида гапирар экан, бу—ақл идрок туфайли эришилган ютукдир, дейди. Беруний бу соҳада тажрибанинг аҳамиятини алоҳида таъкидлайди. Беруний биринчилардан бўлиб, Аристотелнинг фан соҳасидаги хизматига юксак баҳо бериш билан бирга танқидий фиқолар ҳам билдирган. Б. Аристотелнинг «табиий жой», «дунёнинг ягоналиги», «огирлик ва енгиллик» каби тушунчаларини танқид қилади. Аристотелнинг «оғир» ва е«нгил» деган тушунчасидан фарқли равишда Б. Ибн Синога ёзган «Эътирозлар»ида ҳамма нарсаларнинг ер маркази томон тортилиши ҳақидаги фикрни олға суради. Бу, тортилиш кучи ҳақидаги назарияни ишлаб чиқиш йўлида қўйилган муҳим қадам эди.

Беруний ижтимоий ҳодисаларни тушунтиришда географик муҳит, кишиларнинг моддий эҳтиёжи каби омиллар аҳамиятини ҳисобга олди. Унинг фикрича, тилнинг келиб чиқишига одамларнинг бир-бири билан муомала қилишдаги эҳтиёжлари, турли фанларнинг пайдо бўлишига эса уларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжлари сабаб бўлган. Беруний ҳокимиятни наслданнаслга ўтиб туриш қонунқоидасини умуман тан олса ҳам, у ёки бу давлат арбобининг ҳокимиятни бошқаришга яроқлилиги унинг давлатга раҳбарлик қилишдаги қобилиятига боғлиқ, дейди. Беруний илмфаннинг буюк ҳомийси ва мухлиси эди. Мамлакатнинг ободончилиги илмфаннинг гуллашига боғлиқ, одамнинг бахти эса унинг билим ва маърифатида, деб ёзади. У маърифат душманларига, ёмон урфодатларга, адолатсизликка қарши эди.

Берунийнинг бой илмий мероси Ўзбекистон ва ундан ташқарида чуқур ўрганилмоқда. Унинг асарлари лотин, француз, итальян, немис, инглиз, форс, турк тилларига таржима қилинмоқда. Ҳаёти ва ижоди ёзувчи ва санъаткорлар эътиборини тортиб келмоқда. Беруний ҳақида «Ўзбекфильм» студияси ижодкорлари 2 қисмдан иборат «Абу Райҳон Беруний» фильмини (1974) яратганлар. Уйғун «Абу Райҳон Беруний» пьесасини (1973) ёзган. Қорақалпоғистон Республикасидаги шаҳар. туман Б. номига қўйилган. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик инти, Тошкент техника унти, метро бекати унинг номи билан аталади. Тошкент ш. да, Қорақалпоғистон, Хоразмда Беруний номида кўча, майдон, мактаб ва б. муассасалар бор. Дунёда биринчи марта Ўзбекистонда топилган минералга Беруний номи қўйилган. Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилган. Берунийга Тошкент, Хива, Беруний ш. ларида ҳайкал ўрнатилган.

Ас: Памятники минувших поколений, Т., 1957; Индия [Перевод А. Б. Хамидова, Ю. Н. Заводовского], Т., 1963; Ҳиндистон (Таржимонлар А. Расулов, Ғ. Жалолов, Ю. Ҳакимжонов), Т., 1965; Геодезия (Перевод П. Г. Булгакова), Т., 1966; Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар, Т., 1968; Канон Масъуда I ч. (перевод П. Г. Булгакова, Б. А. Розенфельда) Т., 1973; Қонуни Масъудий, Iқисм, 1—5 мақолалар (А. Расулов таржимаси), Т., 1973; Ҳикматлар (тўпловчи ва нашрга тайёрловчи А. Ирисов), Т., 1973; Фармакогнозия в медицине (Китоб ассайдана фиттибб) (исслед., перевод, примечания У. И. Каримова), Т., 1974; Книга вразумения начаткам науки о звёздах (перевод Б. А. Розенфельда, А. Ахмедова, М. М. Рожанской, А. Абдурахманова, Н. Д. Сергеевой), Т., 1975; Қонуни Масъудий, II кием, 6—11 мақолалар (А. Расулов таржимаси), Т., 1976; Канон Масъуда, II ч. (перевод Б. А. Розенфельда, А. Ахмедова, М. М. Рожанской, Ю. Н. Смирнова), Т., 1976; Геодезия. Турар жойлар (орасидаги) масофаларни аниқлаш учун манзилларнинг чегараларини белгилаш (таржимон А. Аҳмедов), Т., 1982; Математические и астрономические трактаты (перевод П. Г. Булгакова, Б. А. Розенфельда), Т., 1987; Тарвиҳалар: «Жавоҳирот китоби»дан (арабчадан М. Турсунов тарж.), Т., 1991; Феруза (Жавоҳирлар ҳақида нақл ва ҳикоятлар), Т., 1993; 100 ҳикмат: Ибратли сўзлар (тарж. ва нашрга тайёрловчи А. Ирисов), Т., 1993.

Ад.: Семенов А. А., АлБируни— величайший ученўй средневекового Востока и Запада, Литература и искусство Ўзбекистона, кн. 1, Т., 1938; Беруний—ўрта асрнинг буюк олими (мақолалар тўплами), Т., 1950; Садўков X. У., Бируни и его работў по астрономии и математической географии, М., 1953; Крачковский И. Ю., Арабская географическая литература, Избр. соч., т.4, М., 1957; My ми но в И. М., Ўзбекистонда ижтимоийфалсафий тафаккурнинг ривожланиш тарихидан (XIX аср охирлари ва XX аср бошлари), Т., 1960; Салье М. А., Абу Райҳон Беруний, Т., 1960; Матвиевская Г. П., Беруний ва табиий фанлар, Т., 1963; Ирисов А., Беруний ва Ҳиндистон, Т., 1963; Розенфельд Беруний, Краснова С. А., Рожанская М. М., О математических работах Абу Райхана Бируни, в кн.: Из истории науки и техники в странах Востока. Вўп. 3, М., 1963; Толстое С. П., Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Т., 1964; Мўминов И. М., Вўдаюҳиеся мўслители Средней Азии, М., 1966; Беруний билан Ибн Синонинг саволжавоблари (масъул муҳаррир С. Муталибов), 2нашр, Т., 1973; Қаюмов А., Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Т., 1987.

Музаффар Хайруллаев.