БЕРТОН — кечки серҳосил олхўри нави. Америкадан келтирилгап. Дарахти ўртача катталикда, бал. 5—6 м. Барги тескари тухумсимон, қалин, тўқ яшил. Ўзидан чангланади. Меваси йирик (40—60 г), тўқ бинафша рангда. Эти тиғиз, хушхўр, таъми нордонроқ. Суғориладиган майдонларда яхши ҳосил беради. Кўчати экилгандан кейин 6йили ҳосилга киради. Апр. ўрталарида гуллайди, сент. да пишади. Таркибида 11,5% қанд бор. Тупи 60—150 кг ҳосил беради. Зараркунанда ва касалликларга чидамли нав. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади. Меваси янгилигида ейилади, шарбатлар, жем, мураббо тайёрланади.