БЕРНУЛЛИ ТЕНГЛАМАСИ — гидродинамиканинг асосий тенгламаси. Суюқлик оқими барқарор (стационар) бўлганда суюқликнинг оқиш тезлиги v б-н босими р орасидаги муносабатни ифодалайди. Бернулли тенгламасига кўра суюқлик кўндаланг кесими ўзгарувчан горизонтал қувурдан оқаётган бўлса, қувурнинг тор жойларида суюқликнинг тезлигн каттароқ, босими кичикроқ ва, аксинча, қувурнинг кенг жойларида босими каттароқ, тезлиги кичикроқбўлади. Бернулли тенгламаси гидравлика масалаларини ечишда, мас, қувурнинг бирор кўндаланг кесимидан вақт бирлигида оқиб ўтаётган суюқлик (ёки сиқилган газ) миқдорини ҳисоблашда ишлатилади. Бунинг учун Пито найчаси ёрдамида суюқликнинг босими аниқланади. Бернулли тенгламасининг гидравлика ва техника, гидродинамикада муҳим аҳамияти бор. Ҳажм бирлигидаги суюқлик энергиясининг сақланиш қонунидан фойдаланиб Д. Берпулли чиқарган (1738).