БЕРНУЛЛИ (Bernoulli) — швейцариялик олимлар оиласи. Жаҳонга 11 олим етказиб берган. Фанга салмоқли ҳисса қўшган вакиллари:
1) Якоб Бернулли (1654 — 1705) — математик, Базель унти проф. (1687). Укаси Иоганн Бернулли билан бирга вариацион ҳисобга асос солган. Унинг номи билан аталувчи эҳтимоллар назарияси теоремасини исбот қилган. Физика соҳасида ҳам тадқиқотлар олиб бор гаи;
2) Иоганн Бернулли (1667—1748) — математик, Базель ун-ти проф. (1705), Петербург ФА фахрий аъзоси. Дифференциал ва интеграл ҳисобни яратишда фаол қатнашиб, уни биринчи марта изчил баён қилган. Дифференциал тенгламаларни ечиш усулларини ҳам ишлаб чиққан. И. Б. геодезик чизиқлар ҳақидаги классик масалани таърифлаган ва уларнинг узига хос геометрик хоссасини топган, кейинчалик уларнинг дифференциал тенгламаларини хам чиқарган. Механикада ҳам йирик кашфиётлари бор (зарб назарияси, жисмнинг тўсиқли муҳитдаги ҳаракати, мувозалатнинг аналитик қоидаси);
3) Даниил Бернулли (1700—82) — Иоганн Бернуллининг ўғли, мат. ва механика билан шугулланган. Петербург ФА фахрий аъзоси. Алгебраик тенгламаларни қайтма қаторлар ёрдамида ечиш усулини ишлаб чиққан, хусусий ҳосилали диффененциал тенгламани ечиш учун тригонометрик қаторларни қўллаган (қ. Фурье қаторлари). Идеал суюкдиклар турғун ҳаракатининг асосий тенгламаси унинг номи билан аталади. У Париж ФАнинг мат. ва физикадан энг яхши асарлар учун бериладиган мукофоти билан 10 марта тақдирланган.