БЕРНАДОТЛАР — ҳоз. швед қироллари сулоласи. Сулола асосчиси — Франция маршали Ж. Б. Бернадот бўлиб, у 1810 й. да швед риксдага томонидан Карл XIIJ нииг шаҳзодавалиаҳди қилиб сайланган. Швецияда Бернадотлар сулоласининг қарор топиши мамлакатни буржуа монархиясига айланишини тезлаштирган. Бернадотлар вакиллари: Карл XIV Юхан (1818—44 й. ларда ҳукмронлик қилган). Оскар I (1844—59), Карл XV (185972), Оскар II (18721907), Густав V (1907—50) ва Карл XVI Густав (1973 й. дан қирол).