«БЕРЛИН—РИМ ЎҚИ» — 1936 и. 25 окт. да Берлинда имзоланиб, Германия билан Италия ўртасида тузилган ҳарбийсиёсий битим. Битимга мувофиқ, Германия Эфиопиянинг Италия томонидан босиб олинишини эътироф қилди. Ҳар икки томон Испаниянинг Франко ҳукуматини тан олганликларини эътироф этишди ва унга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича чоратадбирлар белгилашди, Болқон ва Дунайбўйи давлатларпни иқтисодий жиҳатдан асоратга солиш режаларини тузишди. 1936 й. 25 нояб. да «Коминтернга қарши пакт»га Германия билан Япониянинг имзо қўйиши «Берлин—Рим Ўқи»нинг давоми бўлди.