БЕРЛИН ПАКТИ (1940.7.9) Германия, Италия ва Япония давлатлари ўртасида тузилган ҳарбийсиёсий битим. У 10 йиллик муддатга мўлжалланган бўлиб, дунёни уч давлат ўртасида қайта бўлиб олиш учун тил бириктириш эди. Германия ва Италия Европада, Япония эса Осиёда «янги тартиб» ўрнатмоқчи бўлди. Берлин пактига кейинчалик Германия ва Японияга тобе бир қатор давлатлар: Венгрия, Руминия, Словакия, Болгария, Югославия (ҳукумат ўзгаришидан кейин Югославия пактдан чиққан), Финляндия, Испания, Таиланд, Хорватия, МаньчжоуГо ва Хитойнинг японлар босиб олган ҳудудидаги Ван Цзинвей «ҳукумати» ҳам биринкетин қўшилди. Берлин пакти агрессив режалар билан узвий боғланган эди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Берлин пакти барҳам топди.