БЕРЛИН ДЕВОРИНИНГ ҚУЛАТИЛИШИ

БЕРЛИН ДЕВОРИНИНГ ҚУЛАТИЛИШИ (1989) — 2-жаҳон уруши оқибатида иккига бўлиниб кетган Германиянинг қайта бирлашишининг бошланиши. Социалистик жамият қуриш йўлини тутган Германия Демократик Республикаси (ГДР)нинг ижтимоий турмуш даражаси ривожланган давлатлардагига нисбатан анча орқада қолди. Ғарбий Германия эса уруш асоратини тезда бартараф этиб, жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари қаторидан ўрин эгаллади. Немис халқининг бир лашиш орзуси 1989 й. нинг сўнгида тақиқ рамзи бўлмиш Берлин деворининг бузилиши билан ушалди. Јр юзида «совуқ уруш» хавфи камайгани, жаҳон тинч ўзгаришлар даврига киргани, бир-бирига зид тузумлар ўртасидаги ихтилофнинг барҳам топиши, қуролсизланиш ва иқтисодий ҳамкорлик йўлидаги илк қадамлар икки Германия давлатининг қўшилишига замин ҳозирлади. Бу ҳаракат 1990 й. апр. —май ойларида ГДР ва Германия Федератив Республикаси (ГФР) ҳукуматлари томонидан шартномаларнинг имзоланиши ҳамда ГДР халқ палатасининг Германия Демократик Республикаси ГФР таркибига қўшилиши ҳақидаги 1990 и. 3 нояб. қарори билан муваффақиятли якунланди.