БЕРКҚОРА ҚАБРИСТОНИ

БЕРКҚОРА ҚАБРИСТОНИ — Қирғизистон Республикаси Талас водийсининг Беркқора тоғи оралиғида жойлашган чорвадор қабилалар қабристони (мил. ав. 3-а. —мил. 1-а.), 1938—39 й. ларда А. Н. Бернштам текширган. Беркқора қабристони иккита марказий мақбарага эга бўлиб, атрофи тош fob билан ўралган доира шаклидаги тепаликдан иборат. Ертўлага ўхшаш қабрлардан тош идишлар, қуроласлаҳалар, кумуш ва олтин билан безатилган хилмахил буюмлар: қулоқли XHToii пиёлачалари, арелон сурати солинган камар, ҳалқалар топилган. Скифлар (мил. ав. 3-а.) санъатига хос буюмлар бор. Б. қ. мақбаралари патриархал уруглар хилхонасини ташкил этади.