БЕРКЛИЙ

БЕРКЛИЙ, беркелий (Berkelium) , Bk — даврий системанинг III гуруҳига мансуб радиоактив элемент, сунъий йўл б-н олннган актиноидлара&н бири, атом рақами 97. Барқарор нзотоплари йўқ. Масса сонлар» 240—251 (241 бундан истисно) бўлган 10 та изотопи олинган. Узоқяшайдиган изотоплардан 247Вк нинг ярим емирилиш даври Т1Ғ2 қ 1380 й; анурланувчи, 249Вк нинг ярим емирилиш даври Т1Ғ2қ314 кун; (5нурланувчи. Америкалик олимлар циклотронда америций оксиди 24|Ат,О3 га апурлар тушириш йўли билан синтез қилган (1949). Лантаноидлар қаторида лантандан кейин 8уринда турадиган элемент Швециядаги Иттербн ш. нинг номи билан тербий деб аталганидек, актиноидлар қаторида актинийдан кейин 8уринда турадиган Берклий ҳам АҚШ дат Беркли ш. нинг номидан олиб аталган. Берклий кумушеимон оқметатл. Икки модификанияда мавжуд; полиморф ўзгариш т-раси 980° га яқин; суюкланиш т-раси 1050° атрофида, қайнаш т-раси 2630° атрофида; зичлиги 14,8 гҒсм3. Б. жуда таъсирчан. Берклий хоссалари кам ўргаиилган. Берклий изотоплари ядро физикаси ва радиокимёда и. т. ишлари учун қўлланилади.