БЕРКЛИ (Berkeley) Жорж (1684.12.3, ДайзартКасл, Ирландия—1753.23.1, Оксфорд) — инглиз илоҳиёт олими ва файласуфи. Унинг таълимотига биноан, ташқи дунё идрок ва тафаккурдан мустақил ҳолда мавжуд эмас, аксинча нарсалар қандай идрок қилинса, шундай ҳолдагина мавжуддир, инсон тасаввури ундаги илоҳий руҳнинг инъикосидир. Асосий асарлари: «Инсон билимларининг принциплари ҳақида трактат» (1710), «Гилас ва Филонус ўртасидаги уч суҳбат» (1713), «Алсифрон» (1732). «Ссйрис» (1744).