БЕРКАХОН (рус солномаларида — Беркай) (12091266) Олтин Ўрда хони (1255—66). Чингизхоннинг набираси, Жўжихоннинг учинчи уғли, Ботухоннинг укаси. Беркахон уз давлатининг ҳарбийиқтисодий қудратини ошириш учун ҳунармандчилик ва савдо-сотиқни ривожлантиришга катта аҳамият берган, шу мақсадда у 1257 й. босқоқлик ҳарбийсиёсий ташкилотини тузиб, унинг воситаси билан Олтин Ўрдага тобе ерларда, жумладан Русда маҳаллий ҳокимият устидан назорат ўрнатган, аҳолини ялпи рўйхатга олиб, солиқ ундириш системасини тартибга солган. Муғуллар Эронни босиб олиб, Бағдодни забт этгач (1258), Б. Озарбайжонни Олтин Ўрдага қўшиб олиш мақсадида ҳулокуийларта қарши кураш бошлаган, бу борада у ўзига иттифоқчи излаб Миср султони Бейбарс билан яқин дипломатик алоқалар ўрнатган. 1264 й. Б. Ҳулокухонга қарши қўшин тортиб, уни Кура дарёси соҳилида мағлуб этган, аммо 1265 й. Озарбайжонга яна юриш қилганда тўсатдан вафот этган. Беркахон ҳукмронлиги даврида Олтин Ўрда аҳолиси ислом динига киритила бошлаган, иккинчи пойтахт —’ Сарой Берка қурилган.