БЕРК КЎЛЛАР — суви оқиб чиқмайдиган кўллар. Берк кўллар сувлари, асосан, буғланади ва қисман ер остига сизиб кетади. Дашт ва чала чўл зоналаридаги берк ўлкаларда ва абадий музлоқ ерлар кенг тарқалган жойларда кўп учрайди. Берк кўллар Шарқий Сибирь ва Саха (Якутия)да, Ўрта Осиёда куп. Каспий ва Орол денгизлари, Балхаш, Лобнор, Улик денгиз, Иссиқкўл ва б. кўллар Берк кўллар дир. Қурғоқчил иқлимли жойлардаги Берк кўллар ларнинг суви шўр бўлади.