БЕРИНГ БЎҒОЗИ — Шим. Шарқий Осиё ва Шим. Америка оралиғидаги бўғоз. Шим. Муз океани (Чукотка денгизи)ни Тинч океан (Беринг денгизи) б-н боғлайди. Уз. 96 км, кенглиги 86 км, энг саёз жойининг чуқ. 36 м. Окт. дан августгача бўғозда сузиб юрувчи музлар куп булади.
Антропоген даврида Беринг бўғози ўрнида бир неча марта денгиз туби кўтарилиб ҳар икки қитъани бирлаштирувчи қуруклик «куприги» пайдо бўлган. Бўғоз ўртасидаги Диомид о. лари орқали РФ ва АҚШ нинг давлат чегараси ўтган.
Беринг бўғозини дастлаб 1648 й. казак СИ. Дежнев сузиб ўтган, сўнгра 1728 й. да В. Беринг экспедицияси тадқиқ қилган (бўғоз экспедиция раҳбари номи билан аталган). Соҳиллари 1732 й. харитага туширилган.