БЕРИЛЛИЙЛАШ

БЕРИЛЛИЙЛАШ — металл ёки қотишмаларнинг сиртқи қатламини 1100° гача трада оксидланишдан сақлаш мақсадида Be билан қоплаш. Бериллийлаш учун 98—99% Be (ёки ферробериллий) ва 2—1% NH4C1, ё бўлмаса, 75% Be (ёки ферробериллий), 23% А12О3 ва 2% NH4C1 кукунлари аралашмаси ишлатилади. Металл (ёки қотишма) ана шу аралашмада 950—1050° трада 4—10 соат қиздирилади, бериллий металл (ёки қотишма)нинг сиртқи қатламига сингиб, унинг коррозияга ва иссиққа чидамлилнгини кескин оширади, бошқа хоссалари ҳам яхшиланади. Бериллийлаш баъзан, фақат муҳим иссиқликка чидамли қотишмалар учун қўлланилади.