БЕРИБЕРИ

БЕРИБЕРИ (сингалча beri — дармонсизлик) , В, авитаминоз, алиментар полиневрит — овқатда В, витамин (тиамин) етишмаслиги ва унинг организмда ўзлаштирилиши бузилишидан пайдо бўладиган касаллик. 1910—30 й. ларда Ўрта Осиёда, жумладан Ўзбекистонда ҳам қайд қилинган. Бунга нуқул окланган (кепаксиз) гуруч ейиш сабаб бўлган. Касаллик сабабини Ява оролида ишлаб турган голландиялик врач Эйкман 1897 й. да аниқлаган. У товукларни сувда пиширилган тоза оқшоқ билан боққанда шу касаллик рўй берган. Уларни гуруч кепаги билан боққанда эса тузалган. Кейинчалик гуруч кепагида В, витамин борлиги аниқланди.

Касаллик асосан Жан., Жан. Шарқий ва Шарқий Осиё мамлакатларида учрайди. Бунда купроқ периферик нсрвлар зарарланиб (полиневрит), юрактомир системаси ва овқат ҳазми бузилади. мускуллар (айниқса оёқ, болдир мускуллари) атрофияси, шиши кузатилади; оёқ мускуллари қаттиқ оғриганлиги ва шишиб кетганлиги туфайли бемор товонини аяб, бармокларига ва осқ панжасининг ташқи чеккасига таяниб юради. Касалликнинг олдини олиш учун кепакли жавдар ва буғдой нони, сули ёрмасидан пиширилган овқатлар буюрйлади. Беморлар В, витамин препаратлари, ачитқи, ундирилган буғдой ва б. билан даволанади.