БЕРЕЗИНА

БЕРЕЗИНА — Белоруссиядаги дарё, Днспрнингўнг ирмоғи. Уз. 613 км, ҳавзасининг майд. 24,5 минг км2. Березина сув системасига киради (Днепр ва Ғарбий Двина ҳавзаларини бирлаштиради). Ўртача сув сарфи 145 м’Ғсек. 505 км масофада кема қатнайди. Соҳилида Борисов, Бобруйск ш. лари жойлашган. 1812 й. нояб. да Наполеон I нинг армияси Березинани кечиб ўтган. Березина соҳилларида 1920 и., 1941 й. ва 1944 й. ларда қаттиқ жанглар бўлган.