БЕРЕЗИН Илья Николаевич (1818.19.71896.22.5) шарқшунос. «Шарқ бўйлаб саёҳат» (1849—52) асарини ёзган. Бу асарида Эрон, Туркия, Закавказье, Доғистон бўйлаб қилган саёҳати (1842—45) даврида олган таассуротлари, шарқ мамлакатларининг табиати, халқининг яшаш шароитлари ҳақида ҳикоя қилади. Шайбонийхон ва кўчманчи ўзбеклар тарихига оид «Тарихи гузидаНусратнома» асарини эски ўзбек тилидан рус тилига («Шейбаниада») таржима қилган. Россияда биринчи бўлиб (1858—88) Рашидуддиннииг «Жоме аттаворих» («Тарихлар мажмуи») асарининг биринчи жилдини рус тилига таржима қилган. Березин ўзбек, қорақалпоқ, татар ва бошқирд шеваларига оид бир неча асарлар ёзган.