БЕРГСОН

БЕРГСОН (Bergson) Анри (18591941) — француз файласуфи, интуитивизм ва ҳаёт фалсафаси намояндаси. Колледж де Франс проф. (1900). Франция академияси аъзоси (1914). Бергсон фикрича, ҳақиқий ва бошланғич реаллик—метафизиккосмик жараён, «ҳаётий шиддат», ижодий эволюция сифатидаги ҳаётдир; у интеллектга қарамақарши бўлган интуиция воситаси б-н эришиладиган «давомийлик»дан таркиб топган; материя, онг, хотира, руҳ — «давомийлик»нинг турли жиҳатларидир. Бергсон жамиятдаги ҳукмронликни ва итоат қилишни т«абиий» ҳолат, урушни муқаррар суратда юз берадиган «табиат қонуни», деб ҳисоблади. Асосий асарлари: «Онгнинг бевосита маълумотлари» (1889), «Материя ва зеҳн» (1896). «Ижодий эволюция» (1907), «Ахлок, ва диннинг икки манбаи» (1932). Нобель мукофоти лауреати (1927).