БЕРАНЖЕ Пьер Жан

БЕРАНЖЕ Пьер Жан (1780.19.8 Париж—1857.16.7) — француз шоири. Аввал классицизм услубида, кейинчалик халқ қўшиқлари йўлида ижод этган. «Ахлоқий қўшиқлар» (1816), «Қўшиқлар» (1821), «Нашр этилмаган қўшиқлар» (1828) шеърий тўпламлари бор. Наполеон тузумини ҳажв остига олган («Кирол Ивето», 1813). 1821 ва 1828 йларда дин ва жамият ахлоқини таҳқирлашда («Капуцинлар», «Паноҳ фариштаси»), шунингдек киролни мазах килгани («Наваурра шаҳзодаси» ва б.) учун айбланиб ҳибсга олинган. Хаёлий социализм гоясига қўшилган («Телбалар»). Шеърлари ўзбек тилида эълон қилинган.