БЕПУШТЛИК

БЕПУШТЛИК, туғмаслик, туғдира олмаслик — вояга етган организмнинг наел (авлод) қолдиришга ожизлиги. Одамда — бир маромда (нормал) жинсий ҳаёт кечириб, бўйида бўлишдан сақланиш воситалари (контрацепиия)дан фойдаланмай, камида 2 йил бирга туриб фарзанд кўрмаслик Бепуштлик ҳисобланади. Бепуштлик эркакларда ҳам, аёлларда ғам учрайди. Эркаклардаги Бепуштлик — туғдира олмасликка жинсий аъзоларнинг туғма нуқсони (қ. Крипторхизм), яллигланиш касалликлари ёки уларнинг шикастланиши (қ. Орхит, Эпидидимит), жинсий майлнинг сустлиги, шунингдек эндокрин система фаолиятининг ўзгариши, уруғ суюьушги (сперма)да сперматозоидлар (жинсий ҳужайралар) бўлмаслиги ёки уларнинг уруғлантира олиш хусусиятининг йўқлиги сабаб бўлади. Аёллардаги Бепуштлик — туғмасликка бачадон, тухум йўллари, тухумдон ва найларнинг яллиғланиши, сўзак, жинсий аъзолар сили; ички секреция безлари (тухумдон, калқонсимон без, буирак усти бези ва б.) фаолиятининг бузилиши, балоғатга етиш даврида инфекцион касалликлар б-н оғриш натижасида марказий нерв системасида рўй берган жиддий ўзгаришлар, жинсий аъзоларнинг етилмай қолиши — инфантилизм сабаб бўлиши мумкин. Яллиғланиши туфайли бачадон найларининг битиб қолиши, тешигининг жуда торайиб кетиши сабабли аёл тухум ҳужайраси эркак жинсий ҳужайраси (сперматозоид) б-н учраша ва уруглана олмайди ёки уругланган тухум ҳужайранинг бачадонга утиши кийинлашади. Бепуштликда эрхотин тиббий кўрикдан ўтказилади. Бепуштликни иложи борича барвақт аниқлаб, сабаблари бартараф қилинса яхши натижага эришиш мумкин. Бепуштликни врач даволайди. Яллиғланиш жараёни билан боғлиқ бўлган Бепуштликда физиотерапия ва курортларда даволаниш айн икса муҳим. Эндокрин системасидаги ўзгаришлар туфайли Бепуштлик рўй берганда физиотерапия, курортларда даволаниш билан бирга гормонал доридармонлар ҳам буюрилади. Бепуштликнинг олдини олишда жинсий аъзоларнинг яллигланиш касалликларини ўз вақтида аниқлаб даволаш, абортга йўл қуймаслик, шахсий ва жинсий озодалик тартибларига катьий амал қилиш лозим.