БЕНЬКОВ Павел Петрович

БЕНЬКОВ Павел Петрович [1879.8(20).12, Қозон1949.16.1, Самарқанд] — рассом, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1939). Қозон Бадиий билим юртида (1896— 1902), Петербург БАда (1901—06, Д. Н. Кардовскийдан), Парижда рассом Р. Жюлианнинг хусусий академиясида (1906) таълим олган. Италия, Испания, Францияга сафар қилган. «Ковалевский болаларининг портрети», «Рассом аёл портрети» ва б. асарлар, Қозон Катта театрининг «Руслан ва Людмила», «Кармен», «Аида» каби мумтоз опералари, «Олия Бону». «Тоҳир ва Зуҳра» кабн спектаклларига декорация чизгилари яратди (1913—28). 1929 й. дан Самарқандда. 1930 й. дан Самарқанд Бадинй билим юртида ўқитувчи. Асарларида, айникса, 30-й. лар ўрталарида яратган мавзули мужассамотларида Ўзбскистонни, унинг қад. шаҳарлари қиёфаси, ўзига хос иқлими, серкуёшлилигини, ўзбек миллати маданиятини, кишиларини ёрқин бўёқларда гавдалантирди («Бухоро тими», 1929; «Хивалик қиз», 1931; «Дугоналар», 1940; «Қаҳрамоннинг онаси», 1942; «Жангчига совға», 1945; «Дуторчи қиз», 1947). «Бухорода ошхона» (1929), «Эски Бухоро» (1931), «Минораи калон» (30-й. лар), «Кўча» (1943), «Регистондаги чойхона» (1944) асарлари Ўзбекистоннинг мумтоз меъморий обидалари ва манзараларига бағишланган. Портретлар, Самарқанднинг куча ва боғлари, бозор ва ҳовлилари, майдон ва чойхоналари, улардаги ҳаётнинг ўзига хос гўзаллигини ёрқин ва ҳаётий ифодаловчи асарлар ҳам яратган. Ўзбекистонда тасвирий санъатни шакллантиришда, миллий кадрлар етиштиришда хизмати катта. 1949—97 й. ларда Республикарассомлик билим юрти Беньков номи билан аталган.

Ад:. Никифоров Беньков, Павел Петрович Беньков, М., 1967; Беньков П. П., Переписка. Воспоминания, Т., 1981.