БЕНУА Алексей Леонтьевич (1838, Петербург—1903, Красноводск) — рус меъмори. Петербург БАни тугатган (1865). 1874 й. дан Тошкентда Сирдарё вилояти меъмори лавозимида ишлаган. Тошкентда Европача шаклдаги купгина бинолар Бенуа лойиҳаси асосида қурилган: Ўқитувчилар семинарияси ва унинг черкови (1881, сақланмаган), Лютеранлар черкови — Кирха (1892—1906), шаҳар боғида Ҳунармандчиликсаноат кўргазмаси (1890) павильонлари ва б.