БЕНТОС

БЕНТОС (юн. benthos — чуқурлик) — денгиз ва чучук сув ҳавзалари тубидаги балчикда ва унинг устида яшайдиган организмлар. Бентос ўсимликлар (фитобентос) ва ҳайвонлар (зообентос) Бентосга ажратилади. Зообентос ўз навбатида лойқада яшайдиган ҳайвонлар — инфауна (кўп туклилар. икки паллали моллюскалар, эхиуридлар, сипункулидлар, айрим игнатерилилар ва б.)га, лойқа устида ўрмалаб юрувчилар — онфауна (кўп туклилар, моллюскалар, игнатерилилар, қисқичбақасимонлар), субстратга ёпишиб яшовчилар — эпифауна (ғовак танлилар, гидроидлар, актиниялар. Кораллар, мшанкалар, денгиз ёпгоқчалари, айрим иккипаллалилар). сув туби яқинида сузиб юрадиган, баъзан сув тубига тушиб турашган нсктобентос (креветкалар. мизидлар, айрим голотуриялар, сув туби баликлари ва б.)га ажратилади. Танасининг ўлчами бўйича Бентос макробентос (5 — 10 мм ва ундан йирикроқ органпзмлар), мейобентос (0.5 мм дан 10 мм гача) ва микробеитосга (0.5 мм дан кичик) бўлинади. Денгизнинг саёз қисмида фитобентос асосан макрофитлар (сув ўтлари)дан, чуқур қисмида эса ҳайвонлар ва бактериялардан иборат. Денгизларда Бентос биомассаси чуқурлик ортиши билан камайиб боради. Денгиз тубининг 8% ни ташкил этадиган соҳил бўйи сувлари (чуқ. 200 м гача) биомассасига денгиз биомассасининг 60%, аксинча сув тубининг 3Ғ4 қисмига тенг бўлган абиссал қисмига 10% биомасса тўғри келади. Океан Б. ялпи биомассаси 10 — 12 млрд. т га тенг. Чучук сувларда Бентос сон ва турлар жиҳатидан нисбатан хилмахил бўлмайди. Зообентос таркибига ҳар хил умуртқасиз ҳайвонлар. фитобентосга сув ўтлари ва гулли ўсимликлар киради. Бентос кўпчилик баликлар ва б. ҳайвонлар учун озиқ ҳисобланади.