БЕНТОНИТЛАР, бентонитли гиллар — асосан монтмориллонит гуруҳига мансуб минераллардан иборат гиллар. Баъзан тошеовун ҳам дейилади. Бентонитлар таркибига монтмориллонитдан ташқари гидрослюда, каолинит, палигорскит, цеолитлар ва б. ҳам киради. Бентонитлар вулканик туф ва кулларнинг сувда, асосан денгиз ҳавзааарида дигенетик ўзгариши натижасида (қ. диагенез) ҳосил бўлади. Бентонитлар кристалл тузилиши қатқат, кўп сув шима оладиган булганлиги учун сув таъсирида кўпчийди. Бентонитлар саноатда бурғи қоришмаларини тайёрлашда, металлургияда, шунингдек тиббист ва б. соҳаларда ишлатилади. Б. Ўзбекистонда (Шўрсув, Азкамар, Кўкайти, Деҳқонобод), шунингдек Грузия, Озарбайжон, Украина (Қрим я. о.), Россия (Татаристон), Қозоғистонда учрайди. Қри. мда Бентонитларни кил (гил) деб атайдилар.