БЕНТАМ (Bentham) Иеремия (1748.15.2Лондон1832.6.6) инглиз файласуфи, ахлоқшуноси. Утилитаризмннт таникли вакили. Бентам фикрича, ахлоқ, шунингдек қонунчилик — инсон хаттиҳаракатларини бошқариб туриш саньатидан иборатки, улар кишиларга имкон қадар бахт келтирсин. Инсон ҳаётининг олий мақсади кўп одамларни иложи борича бахтли қилишдир (альтруизм). Б. адабиётга «интернационал» («байналмилал») тушунчасини киритган. Асосий асарлари: «Ахлоқ ва қонунчилик асосларига муқаддима» (1830), «Деонтология ёки ахлоқ ҳақидаги фан» (1834).