БЕНИН

БЕНИН (Benin). Бенин Республика с и (Republique du Benin) (1975 й. гача Дагомея) — Ғарбий Африкадаги давлат. Атлантика океанининг Гвинея қўлтиғи соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 6 вилоятга бўлинади. Майд. 112,6 минг км2. Аҳолиси 5,5 млн. киши (1996). Пойтахти ПортоНово ш. (президент ва ҳукумат қароргоҳи Котону ш. да).

Давлат тузуми. Бенин — республика. Амалдаги конституция 1990 й. да қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент, у 5 й. муддатга сайланади, яна бир муддатга қайта сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимият — бир палатали парламент — Миллат мажлиси. Ижроия ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Бенин қирғоклари кам парчаланган. Соҳил бўйида денгиздан ажралиб ҳосил бўлган бир қанча саёз кўллар бор. Б. майдонининг кўп қисми—500 м баландлнккача бўлган плато. Энг баланд жойи—635 м (шим. ғарбдаги Атакора тизмасида). Жан. да кенглиги 50—100 км бўлган соқил бўйи паеттекислиги бор. Маъдан бойликлари яхши ўрганилмаган. Нефть, темир рудаси. олтин, олмос конлари бор. Иқлими — экваториал иқлим. Янв. да ўртача ҳарорат 24°, июлда 30°. Йилига 1000—2000 мм ёгин ёғади. Асосий дарёси — Веме, қуйи оқими кема қатновига яроқли. Қизғиш латерит тупроқлар кўп. Ўсимликлари асосан баланд бўили ўтлар ўсадиган саванналардан, соҳнл бўйи доимий яшил сернам тропик ўрмонлардан иборат бўлиб, у мамлакат ҳудудииинг 20% ни эгаллайди. Саванналарда каркидон, қоплон, сиртлон ва б. лар бор.

Аҳолиси. Бенинда асосан фон, махе, ажа, иви, аизо, филопи. фульбе, со. мба, бариба каби этник гуруҳдаги халқиар яшаГ1ди. Асосий этник гуруҳ фон ёки дайо мейанлар бўлиб, улар барча аҳолининг 25% ни ташкил қилади ва мамлакат жан. да яшайди. Шаҳарларда европаликлар (асосан, французлар), сурияликлар, ливанликлар ва б. лар учрайди. Расмий тили — француз тили. Аҳолининг 70% маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади; 15% христианлар, 13% мусулмонлар. Энг катта шаҳарлари — Котону, ПортоНово, Абомей.

Тарихи. Пойтахти A6o.vieii бўлган Дагомея қироллиги 17-а. дан 19-а. бошларигача Шим. Бенинда ҳукм сурди ва европаликлар билан қул савдоси туфайли катта даромад олиб турди. 1851 й. да французлар қироллик билан савдо шартномаси туздилар ва астасекин Дагомея устидан назорат ўрнатдплар. 1890—93 й. ларда Франция бу ҳудудни босиб олди. 1904 й. да Дагомея Франция Ғарбий Африкаси таркибига киритилди. Мамлакат аҳолисининг мустамлакачиларга қарши доимий кураши натижасида у 1958 й. да Франция Ҳамжамияти таркибида мухториятга эга бўлди. 1960 й. да тўлиқ мустақилликка эришди ва Дагомея Республикаси деб номланди.

Мамлакатда этник гуруҳларнинг кўплиги ҳаддан ташқари сиёсий беқарорликка олиб келди, натижада фуқаро ва ҳарбий ҳокимиятлар тез-тез алмашиниб турди. 1970 й. даги сайлов натижасида мамлакат шим. ва жан. вакилларидан иборат президентлик кенгаши сайланди. Бироқ, 1972 й. даги ҳарбий тўнтариш натижасида инқилобий ҳарбий кенгаш тузилди. Бу кенгаш марксизмленинизм мафкурасига амал қилиб, социалистик йўлдан боришини эълон қилди. 1975 й. да мамлакат Бенин Халқ Республикаси деб атала бошлади. 1977 и. конституциясига биноан 1979 й. да Инқилобий ҳарбий кенгаш тарқатиб юборилди ва сайлов ўтказилди. Мамлакат 1990 й. дан бошлаб Б. Республикаси деб аталадиган бўлди. 1996 й. да кўп партиялилик асосида президент сайланди. Бенин 1960 й. дан — суверенитетини тан олган. Миллий байрами—1 авг. —Мустақиллик эълон қилинган кун (1960).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. «Бениннинг уйғониши» партияси (1990), Демократия ва тараққист учун миллий иттифоқ партияси, «Умумий ишимиз» партияси, Демократик янгиланиш партияси (1990), Социалдемократик партия. Демократия ва миллий бирдамлик учун иттифоқ партияси, Янгиланиш ва ривожланиш учун харакат жабҳаси партияси (1990). Касаба уюшмалари: Б. меҳнаткашлари касаба уюшмалари миллий бирлашмаси, Мустақил касаба уюшмалари маркази.

Хўжалиги. Бенин — аграр мамлакат. Қ. х. пахта етиштиришга ихтисослашган (йилига 70 минг т). Пальма ёш, тамаки, маккажўхори, шоли, тариқ, ямс, ер ёнгоқ, дуккаклилар, банан, манго етиштирилади. Яйлов чорвачилиги яхши ривожланган: қорамол, қўй ва эчки ҳамда парранда боқилади. Балиқ овланади. Ўрмонларида қимматбаҳо ёғоч тайёрланади.

Саноати заиф. унинг ялпи миллий маҳсулотдаги улуши 9% га ҳам етмайди. Мамлакатда асосан қ. х. хом ашёсини қайта ишлайдиган корхоналар бор. Побе, Котону ва б. шаҳарларда пальма ёғи з-длари, ПортоНово ва Котону яқинида совун з-длари, шунингдек турли жойларда пахта тозалаш з-длари, тўқимачилик фкалари, чет элларда тайёрланган дет&тлардан автомобиль йиғиш корхоналари, цемент ва электр лампа з-длари, бинокорлик материаллари корхонаси бор. 45 млн. кВтс электр энергияси ишлаб чиқаради. Ҳунармандчилик ривож топган. Асосий саноат марказлари — Котону, ПортоНово, Параку. Т. й. лар (уз. 578 км), автомобиль йўллари (уз. 8,4 минг км), жумладан қаггиқ қопламали йўллар мавжуд. Котонуда денгиз порти ва халқаро аэропорт бор. Бениндан четга пахта, пальма ёғи, тамаки чиқарилади. Четдан турли машина ва асбобускуналар, кенг истеъмол моллари, озиқ-овқат, тўқимачилик ва нефть маҳсулотлари келтирилади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Франция, АҚШ, Германия. Пул бирлиги — Африка франки.

Маорифи. 1972 й. Б. да мажбурий бепул бошланғич таълим жорий этилди. Олий таълимни Котону ун-ти (1970 й. ташкил этилган) ва чет элларда оладилар. Бир қанча и. т. институтлари, ПортоНовода Миллий кутубхона, Котонуда унт кутубхонаси ва музей, Абомейда тарихий музей бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви. «БенинПресс энформасьон» — Бенин пресс агентлигининг ҳафталик бюллетени, «Журнал офисьел де ла Репюблик дю Бенин» жур., «Круа дю Бенин», «Газет дю Гольф», «Насьон» («Миллат»), «Травайер» («Меҳнаткаш») газ. лари нашр этилади. Бенинпресс ҳукумат ахборот агентлиги (1973 й. дан), Б. радиоэшиттириш ва тслекўрсатув ҳукумат бошқармаси (1975 й. дан) мавжуд.

Адабиёти. Бенинда яшовчи халклар бой ва рангбаранг огзаки ижод намуналарини яратганлар. Фон халқларининг оғзаки ижодиёти бирмунча яхши ўрганилган. Унда эртаклар, мақол ва маталлар билан бир қаторда Бенин давлати тарихини акс эттирувчи афсоналар катта ўрин олади. Замонавий адабиёт француз тилида 20-а. 30-й. ларида шаклланди. П. Хазуменинг «Догисими» тарихий романи (1937, Франция академиясининг мукофоти), М. Кенумнинг «Мамлакатдаги вазият» (1938), «Уч африка афсонаси» ва б. асарлари яратилди. Миллийозодлик ҳаракати йилларида А. Тевоёжрнинг «Даргазаб Африка» (1958), О. БелиКенумнинг «Абадий тузоқ» (1960), П. Жоакиннинг «Негр ҳикоя қилади» (1954) тўплами ва б. асарлар яратилди. Мустақилликка эришилгандан сўнгги даврда шеърият етакчи ўрин одди. П. Жоакин, Р. Хазуме («Африка гуллари» шеърий тўплами, 1966) шуҳрат қозонди. Р. Догбенинг «Моно сувлари» (1963), «Маҳкумлар қирғоғи» (1964) асарларида ватанпарварлик, инсонийлик, урушга нафрат гоялари каламга олинган. Драматургия ривожлана бошлади. Ж. Плийнинг «КондоАкула» тарихий драмаси (1966) француз мустамлакачиларига қарши курашга бағишлапган. Ижтимоий иллатлар (порахўрлик, тўрачилик)ни фош этувчи «Шахсий котиба» комедияси (1973)да Ғарбий Африка драматургияси учун янги и«шлаб чиқариш» можароси тасвирланган. Ахлоқийдиний масалаларига оид «Бахтнинг қўлга киритилиши» эссеси (1982), «Ошиқ шимпанзе» ҳикоялар тўплами (1977) ҳам унинг қаламига мансуб. 1980 й. да Бенин шеърияти анталогияси нашр этилди.

Меъморлиги, тасвирий санъати, театри. Бенин даги турар жойлар тўғри бурчакли ёки доира шаклида гуваладан қурилган, томи похол ёки хашак билан бўғотли қилиб ёпилган. Сарой ва ибодатхоналар ҳам шу тарзда, аммо каттароқ қилиб қурилган. Қишлоқ ва шаҳарчалардаги иморатлар тартибсиз жойлашган. Кейинги ўн йилликларда Бенин пойтахти — ПортоНовода янги кўкаламзор шоҳ кўчалар барпо этилди, айрим жамоат бинолари, 1 ва 2 қаватли турар жойлар қурилди. Уларни қуришда анъанавий меъморий шакллардан, нақшлар ва ёғоч ҳайкаллардан фойдаланилган. Бой ва ўзига хос бадиий ҳунармандчилик қадимдан юксак даражада бўлган: кулолчилик, қуювчилик, ёғоч ўймакорлиги, фил суягидан турли буюмлар ясаш, каштачилик, матога нақш ва гул солиш санъати азалдан ривожланган. Мум моделларга бронза ва кумушдан одамлар ҳамда жониворларнинг тасвирлари, ов манзаралариўи тушириш расм бўлган. Бенин театр санъатига линий урфодатлар ва расмрусумлар, имоишоралар (паитомималар) ва ш. к. асос бўлган. 20-а. да сшларнинг тўгараклари пьесаларни сақналаштира бошлади. Драма ва опера театрлари ташкил этилди.