БЕНЗОИЛ ПЕРОКСИД

БЕНЗОИЛ ПЕРОКСИД, С6Н5СООО— СОС6Н5 — органик бирикма. Мол. м. 242,23; рангеиз кристаллар. Зичлиги 1334 кг/м3, суюқланиш т-раси 106 — 108°. Сувда, спиртда ёмон, ацетон (15,7%), метилэтилкетон (16,0%), бензол (15,8%) ва стиролда (12,5%) яхши эрийди. Қиздирилганда ва ультрабинафша нурлар таъсирида портлаб парчаланади. Бензоил пероксид гидролизланганда бензой кислота ва бензоил гидропероксид ҳосил бўлади. Бензоил пероксид бензоил хлоридга ишқор иштирокида водород пероксид таъсир эттириб олинади. Тўйинмаган бирикмалар (акрилонитрил, стирол, винилхлорид ва б.)ни полимерлашда фойдаланилади. Ҳидни кетказиш, шунингдек ёғ, мой ва б. озиқ-овқатни рангеизлантириш учун Бензоил пероксид «луцидол» деган ном билан ишлатилади.