БЕНЕФИЦИЙ (лот. benefi cium — эҳсон, яхшилик) — 1) илк ўрта аерда Ғарбий Европада қирол ёки йирик феодал томонидан вассалга муайян ишни бажариш. кўпинча ҳарбий хизматни ўташ шарти билан умрбод инъом қилинадиган ер; кейинчалик мулкий мерос — феодга айланган;
2) католик черковида даромадли лавозим ёки руҳоний томонидан мукофот сифатида олинган ер мулки.