БЕНЕФИС

БЕНЕФИС (франц. benefi ce — фойда) — тушуми тўла ёки қисман театр жамоаси ёки айрим актёрга тўланадиган спектакль. Биринчи Б. Францияда 1735 и. ўтказилган. Ўзбекистонда биринчи Бенефис 1924 й. да атоқли актриса Маъсума Қориеванинг Ҳалима (F. Зафарий, «Ҳалима») ролини 100марта ижро этиши муносабати билан ўтказилди. 1925 й. дан собиқ Иттифокда, жумладан Ўзбекистонда Бенефис бекор қилиниб, унинг ўрнига артистларнинг ижодий кечаларини уюштириш расм бўлган. 1958 й. Отелло (У. Шекспир, «Отелло») ролини 500-марта ижро этилиши муносабати билан А. Ҳидоятовнинг ижодий кечаси (Б. и) ўтказилган.