БЕНГАЛЛАР

БЕНГАЛЛАР — халқ, Бангладешнинг асосий аҳолиси (109,5 млн. киши). Шунингдек, Ҳиндистон (80 млн. киши). Непал, Бутан, Сингапур ва б. жойларда ҳам яшайди. Умумий сони 189,65 млн. киши (1992). Бенгал тилида сўзлашади. Диндорлари — Бангладешда асосан исломга, Ҳиндистонда эса асосан ҳиндуизмга эътиқод қилади.