БЕНГАЛИЯ ҚЎЛТИҒИ — Ҳинд океанидаги қўлтиқ. Ҳиндистон ва Ҳиндихитой я. о. лари ҳамда Андаман, Никобар о. лари ўртасида. Майд. 2191 минг км2. Ўртача чуқ. 2586 м, энг чуқур жойи 4519 м. Йирик дарёлардан Ганг ва Браҳмапутра қуйилади. Сувининг ўртача т-раси фев. да 25 — 27°, авг. да 28°. Шўрлиги 30%о, Ганг дарёси қуйиладиган ерда бундан камроқ, жан. да 34%о. Тез-тез тропик довуллар бўлиб туради. Шим. да сув 11 м гача кўтарилади. Балиқ, денгиз моллюскалари ва трепанг овланади. Асосий портлари: Калькутта — Ганг дарёси дельтасида, Мадрас (Ҳиндистон), Читтагонг (Бангладеш).